Қайднома

Қидирув

АПЛ: Июнь ойининг энг яхши футболчиси ва энг чиройли голи муаллифи аниқланди

АПЛ: Июнь ойининг энг яхши футболчиси ва энг чиройли голи муаллифи аниқланди

  11.07.2020 04:49
  0
  405

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Англия Премьер Лигасининг июнь ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Фото: АПЛ

Португалиялик футболчи «Манчестер Юнайтед»нинг июнь ойидаги учта ўйинида 3 та гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилди.

25 ёшли футболчи кетма-кет икки бор ойнинг энг яхшиси номига лойиқ кўрилди. Ундан аввал мазкур кўрсаткични фақат олти нафар футболчи қайд этган: Муҳаммад Салоҳ, Жейми Варди, Ҳарри Кейн, Криштиану Роналду, Деннис Бергкамп ва Робби Фаулер.

Шунингдек, ушбу совринга қуйидаги футболчилар даъвогарлик қилганди:

Антони Марсьяль («Манчестер Юнайтед») — 3 ўйинда 3 гол ва 1 голли узатма;

Конор Коуди («Вулверҳэмптон») — 3 та қуруқ ўйин;

Рауль Хименес («Вулверҳэмптон») — 3 ўйинда 2 та гол;

Аллан Сен-Максимен («Ньюкасл») — 2 ўйинда 1 гол;

Дэнни Ингз («Саутҳэмптон») — 3 ўйинда 3 та гол ва 1 голли узатма.

Шунингдек, Фернандешнинг «Брайтон» дарвозасига киритган тўп АПЛ томонидан июнь ойининг энг чиройли голи деб топилди.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz