Қайднома

Қидирув

Моуринью «Тоттенхэм»ни тарк этишдан аввал соврин ютиш ниятида

Моуринью «Тоттенхэм»ни тарк этишдан аввал соврин ютиш ниятида

  11.07.2020 17:57
  0
  239
Моуринью «Тоттенхэм»ни тарк этишдан аввал соврин ютиш ниятида

«Тоттенхэм» бош мураббийи Жозе Моуринью ўз бошқарувидаги Лондон жамоасининг келажаги ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

«Қаранг, Юрген Клопп ғалабаларга эришиши учун қанча вақт талаб этилди. 4 йил, 4 мавсум. Қолаверса, “Ливерпуль” жаҳоннинг энг яхши дарвозабон ва ҳимоячиларидан бирини харид қилди. Айни пайт бор эътиборим шахсий шартномамга қаратилган. Ишончим комилки, келишувда қайд этилган уч йил мобайнида “Тоттенхэм” соврин ёки совринлар ютади. Мабодо, ютуҳҳа эришмаса, янги даврга кириб боради ва менсиз ҳам муваффақият қозонса, мамнун бўламан. Клуб учун ишлашда давом этаман, ўзимни ўйламаяпман. Оптимистик руҳдаман, чунки илк кундан ишлашни бошлаганман, чунки жамоада қандайдир ўзгаришларга қўл уришимизга ишонаман, аммо бунинг йирик инвестицияга муҳтож эмасмиз. Келгуси мавсум жорий мавсумдагидек нохуш ҳолатлар бунчалик кўп бўлмаслигига аминман. Тахминимча, барчаси ўзгача кечади. Ягона адолатсизлик – одамлар янги стадионда, жаҳондаги энг яхши ареналардан бирида ўйнаётганимизни унутиб қўйишмоқда. Машғулотлар базамиз ҳам ажойиб. Буларнинг барига ўтган йили 100 миллион фунтга яқин маблағ сарфланди. Бу АПЛ клублари орасида энг йирик инвестиция бўлса керак, бироқ экспертлар буни клуб ривожига алоқадор ҳисоблашмаяпти», — деди Моуринью Goal.com сайтига берган интервьюсида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz