Қайднома

Қидирув

Зидан учун ғалаба – энг яхши ҳордиқ

Зидан учун ғалаба – энг яхши ҳордиқ

  11.07.2020 17:10
  0
  219
Зидан учун ғалаба – энг яхши ҳордиқ

«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Испания чемпионати 35-тури доирасидаги «Алавес»га қарши баҳс (2:0) бўйича фикрларини билдирди.

«Гол ўтказиб юбормаслик имконсиз, аммо ҳозир чиндан ҳам дарвозамиздан кам тўп олиб чиқяпмиз. Шу тахлит давом этиш керак, бизда яхши формага кирган Куртуа бор. Бугун жамоамиз бардам, ҳужумларда уюшқоқлик сезилмоқда. Биринчи бўлим охирларидаги тўқнашувдан сўнг Бенземанинг боши бироз айланди, аммо унинг ҳолати яхши. Уч ўйиндаги уч пенальтига келсак, ҳакам уни белгилаяптими, демак у бор. Ўша вазиятда Менди жуда яхши ҳаракат қилди, шу холос. Энг асосийси – голлар уриш, уларни қай тариқа амалга ошириш муҳим эмас. Биз Ла Лига чемпионлиги учун курашяпмиз, мавсум якунланишига 3 та ўйин қолди, ҳаммаси қандай кечишини билмаймиз. Ҳозир бироз дам олишимиз керак. Умуман олганда, ғалаба – энг яхши ҳордиқ», — дея Зиданнинг сўзларини келтирди Marca.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz