Суперлиганинг 9-тури доирасида АГМК Тошкентда мусобақа пешқадами "Пахтакор" меҳмонига айланади.
Қайд этиш керакки, олмалиқликлар жорий мавсум мағлубият нималагини билмай келаётган ягона жамоа ҳисобланади.бу жамоа ўтказилган 8 учрашувдан 6 тасида ғалаба қозонган ва 2 маротаба дуранг қайд этган. Айни пайтда чемпионатимизда пешқадам бўлиб турган "Пахтакор" билан бу гал ўзаро умумий ҳисобдаги 28-учрашувни ўтказилади.. Жамоалар ички чемпионатда 24 маротаба ва Ўзбекистон кубоги финалида 2 бор ҳамда Лига Кубоги ҳал қилувчи баҳсида бир маротаба тўқнаш келишган. Ўзаро ўйинлардаги устунлик "Пахтакор" тарафида.
Статистикага кўра, 5 маротаба АГМК ғалаба қозонган бўлса, 2 бор дуранг қайд этилган ва 20 ўйинда "Пахтакор"нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати: 19-50.
Жорий йилги Суперлига баҳсларида "Пахтакор" рақиблар дарвозасига 22та гол уриб, ўз дарвозасидан 4 маротаба тўп ўтказган. Жамоа голларига Драган Черан (8), Эрен Дердийок (5), Игорь Сергеев (3), Достон Ҳамдамов (2), Жалолиддин Машарипов (2) ва Сардор Собирхўжаев (2) муаллифлик қилишган.
АГМК эса рақиб дарвозаси томон 11 маротаба йўл топган ва голларга Элгужа Григалашвили (2), Санжар Турсунов (2), Мате Ватсадзе, Игорь Зонич, Мурод Тошматов, Ҳожимат Эркинов, Арслонмират Аманов, Баҳром Абдурахимов ва Эркин Байдуллаев муаллифлик қилишган.
Қизиқ тарафи, ҳар иккала жамоа айни пайтда чемпионатда энг кам гол (-4) ўтказиб юборган жамоа ҳисобланади.
Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК барча ўйинларда гол ураётган ягона жамоа. АГМК қаторасига 8 учрашувда рақиблар дарвозасига йўл топишни уддалаб келмоқда.
Яна бир эътиборга молик тарафи, АГМК қаторасига учинчи ўйинни мусобақа жадвалидаги юқори учлигида бораётган жамоаларга қарши ўтказмоқда. Дастлаб жадвалда 3-ўринда борган "Насаф" билан ўйнаган ва уларни мавсумдаги илк мағлубиятини тан олишга мажбур қилган бўлса, кейинчалик 3-ўринга чиққан "Қўқон-1912"ни мағлуб этилганди. Бу галл эса пешқадам "Пахтакор" рақиб бўлмоқда.
Нафақат турнинг, балки биринчи давранинг марказий ўйини сифатида эътироф этилаётган ўйинни Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Мазкур рефери АГМК иштирокида 18 учрашувда ишлаган ва унда АГМК: 8 ғалаба, 3 дуранг ва 7 мағлубият қайд этган. "Пахтакор" эса Қосимов бошқарган беллашувларда 14 ғалаба, 3 дуранг ва 3 бор мағлубиятга учраган.
Суперлига, 9-тур.
13 июль, душанба.
"Пахтакор" – АГМК (20:00)
Тошкент шаҳри, "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов, Абдурашид Худойберганов.
Назоратчи: Владислав Цейтлин
Комиссар: Шоҳруҳ Саид
Трансляция: "Спорт" канали LIVE
Манба: FC AGMK
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20