Қайднома

Қидирув

Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Олий Лигаси ҳам коронавирус сабаб қолдирилди

Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Олий Лигаси ҳам коронавирус сабаб қолдирилди

  12.07.2020 00:11
  0
  130
Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Олий Лигаси  ҳам коронавирус сабаб қолдирилди

Футбол бўйича аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Олий Лигаси ўйинлари коронавирус пандемияси сабаб номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) расмий сайтида маълум қилинди.

Таъкидланишича, Олий Лига клублари ПФЛга мурожаат билан чиққан ва карантин чекловлари сабаб юзага келган муаммолар туфайли лига ўйинларини қолдиришни сўраган.

ПФЛ клубларнинг фикрини инобатга олган ва мамлакат миқёсида чекловлар юмшатилгунга қадар мусобақани тўхтатиб туришга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси томонидан 10 июлдан 1 августга қадар карантин чекловлари жорий қилинди. Аввалроқ мазкур чекловлар сабаб футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати ва футбол бўйича Биринчи Лига ўйинлари номаълум муддатга қолдирилганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz