Қайднома

Қидирув

Яхшибоевнинг нархи 600 минг еврогача кўтарилди ва дебютдаёқ гол ва гол+пас...

Яхшибоевнинг нархи 600 минг еврогача кўтарилди ва дебютдаёқ гол ва гол+пас...

  12.07.2020 03:22
  0
  230
Яхшибоевнинг нархи 600 минг еврогача кўтарилди ва дебютдаёқ гол ва гол+пас...

Бутунжаҳон футболчиларининг трансфер суммасини белгилайдиган Германиянинг “Transfermarkt” ресурси Беларус чемпионати олий лигаси вакилларининг янги трансфер нархларини эълон қилди. Хусусан, Беларус чемпионати вакиллари орасида 25 нафар ўйинчининг нархи ошган.   «Энергетик – БГУ» футболчиси Жасур Яхшибоевнинг трансфер суммаси икки карра ошди. Трансфер ҳуқуқи «Пахтакор»га тегишли бўлган Жасур Беларус чемпионатига ижара асосида кўчиб ўтганида унинг нархи 300 минг еврога баҳоланган эди.   Ярим йил давомида легионер сифатида маҳоратини намойиш этиб келаётган ҳамюртимизни ўз жамоасига қўшмоқчи бўлганлар «Пахтакор» билан камида 600 минг евро таклиф қилган ҳолда савдолашиши керак бўлади.   Жасур Яхшибоев янги рейтингга кўра, «Энергетик – БГУ»нинг энг қимматбаҳо футболчисига айланди. Албатта, унинг ўйини ҳам шунга яраша бўлмоқда. Беларус чемпионати бошланганидан буён мусобақанинг энг кучли футболчилари рейтингида биринчи ўриндан тушгани йўқ.   Бундан ташқари, Жасур Яхшибоев 14 та учрашувда 9 та гол уриб, тўпурарлар баҳcида ҳам етакчилик қилмоқда. Айни пайтда ўзбекистонлик легионерга бошқа клублардан ҳам таклиф тушмоқда.
***
Айтганча, Беларусь чемпионатида 17-тур ўйинлари ўтказилди. Чемпионат етакчиси «Шахтёр» ўз майдонида «Городея»ни қабул қилиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлардан бирини «кончилар» сафида дебют қилган ўзбекистонлик Жасур Яхшибоев урди. У иккинчи бўлимда янги жамоаси сафида дебют қилиб, илк голини уриши учун 36 дақиқа етарли бўлди
.

Бу Яхшибоевнинг чемпионат жорий мавсумидаги 10-голи бўлди ва ҳужумчи бу борада жамоадоши Виталий Лусаковични ортда қолдириб, якка пешқадам бўлиб турибди. Гол+ассист бўйича ҳам Яхшибоев яққол етакчи: 10та гол+3та узатма. «Городея» билан ўйинда иккита голга ассистентлик қилган Лисакович бу борада иккинчи: 9та гол+2та ассист.

Беларусь Олий Лигаси, 17-тур

ШАХТЁР – ГОРОДЕЯ 4:1

Голлар: Антич (7), А.Архипов (38), Иванович (40), Яхшибоев (83) – С.Архипов (50).
Шахтёр: Гутор, Вукманич, Хадаркевич, Сачивко, Антич, Иванович (Яхшибоев, 46), Селява, Сзоке, Подстрелов, Лисакович (Бодул, 78), А.Архипов (Бурко, 84).
Городея: Довгялло, Шестиловский, Баглай (Пашевич, 81), Йоксимович, Шибун, Байдук, Воловик, Сайчич, Волович, Позняк, С.Архипов (Шавель, 90).


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz