Қайднома

Қидирув

Юрий Вернидуб - Яхшибоев ҳақида: "Барча мураббийлар шундай савияли футболчилари бўлишини истайди"

Юрий Вернидуб - Яхшибоев ҳақида: "Барча мураббийлар шундай савияли футболчилари бўлишини истайди"

  12.07.2020 05:20
  0
  340
Юрий Вернидуб - Яхшибоев ҳақида:

Солигорскнинг "Шахтёр" бош мураббийи Юрий Вернидуб чемпионатнинг 17-тури доирасида "Городея" устидан қозонилган ғалабадан кейин фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйинда ҳақли ғалабага эришдик. Жамоам яхши тезлик намойиш қилди. Ҳа, учта гол уриб, танаффусга чиқиб кетиб, иккинчи бўлимга қайтганингда бўшашиш бор гап. Шунинг учун ҳам футболчиларга ўзларини йиғиб олган ҳолда майдонга чиқишини талаб қилгандим. Бўлиб туради. Асосийси, йигитлар ўзларини тиклаб олишди ва тўртинчисини ҳам уриб, ўйин тақдирини ҳал қилишди. Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз. Йўл ҳали олис. Ҳар бир ўйинга юқори даражада тайёрланиб, мақсад сари интилиш керак.

- Лисакович борасида кўплаб миш-мишлар янгради.
- Келинг, бу мавзуни ёпамиз. Йўқ нарсани гапирмайман, у жамоамиз таркибида ўйнамоқда.

- Таркибда янгилар кўп: Яхшибоев, Соловей, Лукашевич. Демак, таркибдан кимдир кетиши мумкин.
- Ҳозирда таркибда бор футболчиларнинг барчаси билан шартномамиз бор. Шу сабабли бу савол менинг манзилимга бўлмаслиги керак. Мен ўйин ҳақидаги саволга жавоб бераман.

- Артём Архиповнинг стартдаги илк ўйини, Яхшибоевнинг дебюти... Буни қандай баҳолайсиз?
- Янги футболчилар жамоа даражасида эканлигидан хурсандман. Улар ҳужум планида жуда яхши кучайиш бўлди. Барча мураббийлар шундай савияли футболчилар қўл остида ўйнашини истайди, деб ўйлайман.

- Яхшибоев ва Лисакович тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилишмоқда. Хўш, пенальтини ким тепади?
- Бизда ягона принцип бор: биз - жамоамиз. Жамоадаги барча юлдуз. Виталий пенальтидан гол уриб келаётган экан, у давом эттиради. Умуман олганда мен ҳар бир ўйиндан олдин футболчиларга пенальтиларни ким тепишини айтиб ўтаман. Агар ўзини яхши ҳис қилса, Иванович ҳам пенальтини тепаверади.

Манба : "Шахтёр" матбуот хизмати


Манба: https://championat.asia/uz/news/270526?utm_source=telegram&utm_medium=championatasia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz