Қайднома

Қидирув

Гвардиола Чемпионлар Лигасида қатнашишдан умидвор

Гвардиола Чемпионлар Лигасида қатнашишдан умидвор

  12.07.2020 12:31
  0
  127
Гвардиола Чемпионлар Лигасида қатнашишдан умидвор

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ 35-туридаги «Брайтон»га қарши баҳс (5:0) таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Бугун ҳамма нарсадан мамнунман: натижадан ҳам, ўйинимиздан ҳам. Ҳозир биз юқори даражада ўйнаяпмиз ва АПЛ ва Чемпионлар Лигасининг охирги учрашувларини ўтказишга тайёрмиз. “Саутгемптон”га ютқазганимизни унутдик ва яхши тўп сурдик. Футбол — ғалати нарса. Ўшанда биз шунчаки гол урмагандик. Тўп киритиш учун кўплаб имкониятлар яратдик, бугун эса шундай вазиятлардан фойдаландик. Стерлинг ўтган вақт мобайнида янада кучайди. Имкониятлардан фойдаланишда ўсишга эришди, зарбалари яхшироқ чиқяпти, чунки у астойдил шуғулланмоқда. Унинг мавсум сўнгида сафимизда эканлиги фойдамизга ишлаяпти. Биз ЧЛ йўлланмасини қўлга киритиб, клубимиз учун минимум вазифани уддаладик. Бу футболчилар қаторасига 6-7 йилдан буён шундай кўрсаткич қайд этишмоқда. Буларнинг барини майдонда амалга оширдик, энди УЕФА Чемпионлар Лигасининг кейинги мавсумида қатнашишимизга изн беришидан умидвормиз. Йигитлар шунга муносиблар», — деди Гвардиола BBCга берган интервьюсида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz