Қайднома

Қидирув

ПФЛ директори "Бунёдкор" юзасидан берилаётган таклифларга муносабат билдирди

ПФЛ директори "Бунёдкор" юзасидан берилаётган таклифларга муносабат билдирди

  12.07.2020 19:38
  0
  303
ПФЛ директори

Бухоро ва Бунёдкор клублари ўртасидаги учрашувнинг қолдирилиши юзасидан берилаётган айрим таклифларга шундай муносабат билдирамиз:

Агар Бунёдкор клуби футболчиларига инфекция аниқланган бўлса, демак клубнинг ўринбосарлари таркиби ҳам шубҳада қолади. ЎзПФЛ Бухоро клуби футболчиларининг саломатликлари ҳақида қайғургани ҳолда, Бунёдкор ёшларини ҳам сафарга юбормайди.

ЎзПФЛ, шунингдек, Бунёдкорнинг сўнгги рақиби бўлган Навбаҳор футболчиларининг ҳам соғлигидан хавотирланди ва уларни тест топширишга кўндирди. Биз учун қолган 13 жамоанинг учрашувларга шай ҳолатда бўлиши жуда муҳим.

Ростов билан бўлган воқеа сабаб Россия футболи бутун дунё учун мавзу бўлди. Биз Россия футболи босиб ўтган йўлдан максимал даражада ўрнак олмасликка ҳаракат қиламиз. Бизнинг ўз йўлимиз бор, агар гап жаҳон тажрибаси ҳақида кетса, футболи ва умуман бошқа соҳалари ривожланган мамлакатлар йўлини ўрганишимиз мумкин.

ЎзПФЛ учун биринчи навбатда футболчилар ва умуман аҳоли саломатлиги, ундан кейингина футбол. Биз футбол учрашувларини давом эттириш йўлида максимал даражада ҳаракат қиляпмиз ва бу борада барча футбол клубларидан гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишни сўраймиз.


Манба: @diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz