Қайднома

Қидирув

Равшан Ҳайдаров: “Ўйин вақтини атайин чўзмадик”

Равшан Ҳайдаров: “Ўйин вақтини атайин чўзмадик”

  12.07.2020 21:18
  0
  320
Равшан Ҳайдаров: “Ўйин вақтини атайин чўзмадик”

9-тур доирасида бўлиб ўтган “Андижон” ҳамда “Сурхон” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Сурхон” жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров иштирок этди.

- Ўйинни аҳамияти жуда юқори эди. Жадвалда ёнма ён турган жамоалар учрашди. Биз учун муҳими ғалаба қозонишимиз керак эди. Шу сабабли, ғалабага мос ўйин ўтказишга қарор қилгандик. Йигитларимиз кўрсатмаларимизни тўғри бажаришди.

- “Сурхон” сўнгги дақиқаларда ўйин вақтини чўзгандек туюлди...

- Буни ўйин чўзиш демаган бўлардим. Мен дарвозабондан доим тўпни эгаллаб олиб, шерикларини излашлариши сўрайман. Чунки, тўпни тепиб юборавергандан фойда нима? Шу сабабли, у шундай қилди.

- Чемпионатни марказлаштириш ҳақида қандай фикрдасиз?

- Тақвим борасида Термизда иккинчи ўйин ўтказишимиз керак эди. Уй ўйинларини ўз майдонимизда ўтказиш ниятида эдик. Лекин, пандемия кучайиб бораётгани учун буни имконияти йўққа ўхшайди.


Манба: "PFK SURXON"


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz