Қайднома

Қидирув

Диёрбек Мирзабоев: "“Сурхон” жамоасини адолатли ғалаба билан табриклайман"

Диёрбек Мирзабоев: "“Сурхон” жамоасини адолатли ғалаба билан табриклайман"

  12.07.2020 21:50
  0
  291
 Диёрбек Мирзабоев:

9-тур доирасида бўлиб ўтган “Андижон” ҳамда “Сурхон” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Андижон” жамоаси катта мураббийи Диёрбек Мирзабоев иштирок этди.

"Биринчи бўлим тўлиқ “Сурхон” жамоаси устунлигида ўтди. Иккинчи бўлимда ҳимоячимиз четлаштирилди. Бир нарсага тушунмадим, ёки биринчи бўлиб гол ўтказиб юборсак ёки бир киши кам бўлиб ўйнасак жамоа яхши ўйнайди шекилли. Биз мураббийларнинг айбими ёки бошқа сабабми футболчиларда иштиёқ кўринмади, уларни кўзи ёнмади. “Сурхон” жамоасини адолатли ғалаба билан табриклайман",- дея гап бошлади Диёр Мирзабоев.

- “Андижон” нима учун ўз майдонида беш нафар ҳимоячи билан ўйнади?

- Бу саволни бош мураббийга беришимиз керак. Ҳозирги кундаги ҳолатимиздан келиб чиқиб ҳимоявий ўйин кўрсатяпмиз. Чунки, иккита марказий ҳимоячи билан ўйнасак рақиблар кўпроқ ҳужум уюштирмоқда. Шуни олдини олган ҳолда, ҳимоявий ўйин намойиш этяпмиз.

- Кумиковнинг иши қачон ҳал бўлади?

- Бу саволни раҳбариятга бериш керак.

- Жамоанинг ғалабасиз серияси салбий таъсир кўрсатмаяптими?

- Юта олмаган бўлсакда, сўнгги учта учрашувни дуранг ўйнадик. Йигитларни кайфиятлари яхши эди, муҳит ҳам яхши эди. Ушбу ўйинга тайёргарликни кўнгилдагидек кўргандик.


Манба: championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz