Қайднома

Қидирув

Андрей Шипилов: "Рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик"

Андрей Шипилов: "Рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик"

  13.07.2020 06:20
  0
  244
Андрей Шипилов:

Суперлига 9- тур доирасида ўтказилган "Металлург" - "Сўғдиёна" жамоалари ўйинидан кейин ташкил қилинган матбуот анжуманида  "Металлург" бош мураббийи Андрей Шипилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Сўғдиёна" билан ўйинга жиддий тайёрлангандик. Иккита ажойиб гол урдик ва дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қола олдик. Ўзига ҳос турнинг марказий ўйини бўлди дейиш мумкин. Жиззахда яхши жамоа шаклланган, агрессив футбол кўрсатади. Таркибида маҳоратли футболчилар етарли. "Насаф" билан ўйинда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, кайфиятимиз тушганди. Бугунги ўйинга биринчи навбатда руҳан яхши тиклана олдик. Ҳа, бугун бироз хотиржам тўп тепдик. Майдон ҳолати ажойиб эди. Фақат майдонга чиқиб ютишимиз керак эди. Рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Муҳим ва зарур бўлган уч очкони қўлга киритганимиз билан футболчиларимни табриклайман.
Иккита ҳужумчи билан ўйнаганимиз нима билан боғлиқ? Бугунги ўйин олдидан шунақа форс-мажор ҳолатига тушиб қолдик. Саламат Қуттибоев эрталаб ўзини бироз ёмон ҳис қилди. Шу сабаб бошланғич таркибда кутилмаган ўзгаришлар бўлиб кетди. Менимча буни рақибимиз ҳам кутмаган шекилли. Ўз навбатида “Сўғдиёна”да ҳам аввалги учрашувдаги таркиб билан бугунгисида беш олти нафар ўзгаришни кўриб, тўғриси мен ҳайрон бўлдим.
Ўринбосарлар жамоаси? Мен бу ерда учинчи йил ишлашим. Ўринбосарлар жамоасидаги аксарият футболчилар асосий жамоа билан бирга шуғулланади. Йиғинларда, сафарларда биз билан бирга бўлишади. Уларни орасида 2000, 2001 йилда туғилган футболчилар ҳам бор. Ҳали мавсум узоқ. Орада юзага келга танаффусда селекция ишларини олиб борамиз. 2003 ва 2004 йилда туғилган ўйинчиларни ҳам жалб қиламиз.
Даврон Анваровни “Локомотив” билан ўйиндаёқ майдонга туширмоқчи эдим. Мавриди бўлмади. Уни дебюти муваффақиятли чиққани билан табриклайман"


Манба: @fcmetallurg


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz