Қайднома

Қидирув

СОВРИН ЮТМАЙ КЕТИШ ЙЎҚ

СОВРИН ЮТМАЙ КЕТИШ ЙЎҚ

  13.07.2020 13:53
  0
  255
СОВРИН ЮТМАЙ КЕТИШ ЙЎҚ

«Тоттенхэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо Лондон жамоасидаги келажагига ишонч билан қарамоқда. «Қаранг, Юрген Клопп­нинг ғалабаларга эришиши учун қанча вақт талаб этилди. 4 йил, 4 мавсум. Қолаверса, «Ливерпуль» жаҳоннинг энг яхши дарвозабони ва ҳимоячиларидан бирини харид қилди. Айни пайт бор эътиборим шахсий шартномамга қаратилган. Ишончим комил, келишувда қайд этилган 3 йил мобайнида «Тоттенхэм» соврин ёки сов­ринлар ютади. Мабодо ютуққа эришмаса, янги даврга кириб боради ва менсиз ҳам муваффақият қозонса, мамнун бўламан. Клуб равнақи йўлида ишлашда давом этаман, ўзимни ўйламаяпман. Оптимистик руҳдаман, чунки илк кундан астойдил иш бошлаганман, жамоада қандайдир ўзгаришларга қўл уришимизга ишонаман. Бунинг учун йирик инвестицияга муҳтож эмасмиз. Келгуси мавсум жорий чемпионатдаги каби нохуш ҳолатлар анча камайишига аминман. Тахминимча, барчаси ўзгача кечади. Ягона адолатсизлик - одамлар янги стадионда, жаҳондаги энг яхши ареналардан бирида ўйнаётганимизни унутиб қўйишмоқда. Машғулотлар базаси ҳам ажойиб. Буларга ўтган йили деярли 100 миллион фунт сарфланди. Бу АПЛ клублари учун энг йирик инвестиция бўлса керак. Бироқ экспертлар харажат клуб тараққиётига алоқадор эканлигини тан олишмаяпти...», - деди Моуринью goal.com сайтига берган интервьюсида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz