Қайднома

Қидирув

АНГЛИЯ ФУТБОЛИДА ЙЎҚОТИШ

АНГЛИЯ ФУТБОЛИДА ЙЎҚОТИШ

  13.07.2020 14:58
  0
  258
АНГЛИЯ ФУТБОЛИДА ЙЎҚОТИШ

 Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Жек Чарльтон узоқ давом этган хасталик ортидан 86 ёшида оламдан кўз юмди. У мамлакат бош жамоаси сафида 35 марта майдонга тушган ва жумладан, 1966 йили жаҳон чемпиони бўлганди. Чарльтон ЖЧдаги муваффақиятдан 2 йил ўтиб, инглизлар билан Европа чемпионати бронза медалига эга чиққан. У бутун фаолиятини «Лидс»га бағишлаб, 1950-1973 йиллар оралиғида клубнинг 773та ўйинида қатнашган ва мавсум-1968|1969да Англия чемпионати ғолибига айланган. Шунингдек, фаолияти давомида Англия кубоги, Лига кубоги, Англия суперкубогида ҳам бир мартадан зафар қучган. Бундан ташқари, Чарльтон коллекциясида Ярмарка кубоги (2та) ҳам бор. Жек Чарльтон - «МЮ» афсонаси Бобби Чарльтоннинг тўнғич акаси ҳисобланади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz