Қайднома

Қидирув

Coca Cola Суперлига. 10 ва 11-турларда ўзгариш бўлади

Coca Cola Суперлига. 10 ва 11-турларда ўзгариш бўлади

  13.07.2020 21:10
  0
  162
Coca Cola Суперлига. 10 ва 11-турларда ўзгариш бўлади

Карантин талаблари қайта кучайтирилгач, келаётган икки ҳафтанинг дам олиш кунларида республика бўйлаб ҳаракатланиш чекланди. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Coca Cola Суперлиганинг кетма-кет икки тур учрашувларига ўзгартириш киритди ҳамда дам олиш кунларидаги учрашувларни бошқа саналарга кўчирди.

Бунда нафақат асосий таркиблар, балки U-21 жамоаларининг ҳам ҳаракатланишда мураккабликларга дуч келмасликлари инобатга олинган. Шунингдек, Суперлига клубларининг 6 таси мусобақани марказлашган ҳолатда ўтказишга қарши овоз берганидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ бу масалани вақтинчалик кун тартибидан чиқарди. Умид қиламизки, республикада вазият яхшиланади ва ЎзПФЛ яна марказлашган мусобақа масаласига қайтишга мажбур бўлмайди. Ҳозирги ҳолатда эса биз мусобақалар ўтишида катта ёрдам бераётган Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Санитария-эпидемиологик осойишталик агетлиги ҳамда Миллий телерадиокомпанияга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Маълумот учун, ЎзПФЛ ОФК режаларидан келиб чиқиб, йил сўнгига бўлган тақвимни шакллантириб улгурган. Вазият ўнгланишига қараб бу ҳақда алоҳида тўлиқ маълумот берилади. Ҳозирча эса турдан-тургача режалар тузишга мажбурмиз.

10-тур. 21 июль (сешанба)
19:00 СУРХОН — НАВБАҲОР
19:00 НАСАФ — СЎҒДИЁНА
22 июль (чоршанба)
19:00 МАШЪАЛ — АНДИЖОН
19:00 АГМК — ЛОКОМОТИВ
23 июль (пайшанба)
19:00 ҚЎҚОН-1912 — ПАХТАКОР
19:00 ҚИЗИЛҚУМ — БУХОРО
19:00 БУНЁДКОР — МЕТАЛЛУРГ

11-тур. 28 июль (сешанба)
19:00 СЎҒДИЁНА – БУНЁДКОР
19:00 НАВБАҲОР – МАШЪАЛ
29 июль (чоршанба)
19:00 ПАХТАКОР – НАСАФ
19:00 ЛОКОМОТИВ – ҚЎҚОН-1912
19:00 БУХОРО – СУРХОН
30 июль (пайшанба)
19:00 AНДИЖОН – AГМК
19:00 МЕТАЛЛУРГ – ҚИЗИЛҚУМ


Манба: @uzpfl


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz