Қайднома

Қидирув

Диёр Имомхўжаев: "Афсуски, пандемия бир қатор режаларимизга ҳалал берди".

Диёр Имомхўжаев: "Афсуски, пандемия бир қатор режаларимизга ҳалал берди".

  13.07.2020 22:14
  0
  160
Диёр Имомхўжаев:

ПФЛ директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев "Пахтакор" - АГМК учрашуви нихоясига етгач эътиборга молик кичик молҳаза юритди.

"Ҳатто 2018 йилда ҳам Пахтакор бир қатор футболчиларини ўзига яқин жамоаларга ижарага бериши кўп муҳокама қилинарди. ЎзПФЛ регламент орқали буни тартибга солди. Бугунга келиб, бирор клуб шу лигадаги бошқа бир клубга иккитадан ортиқ футболчисини ижарага бера олмайди. Ҳолат анча яхшиланди.

Яқиндагина ҳам ижарага берилган футболчи ўз клубига қарши ўйинларда майдонга тушмаслиги келишиб олинарди. ЎзПФЛ бундай келишувларни рўйхатдан ўтказмайдиган бўлди. Бугун Пахтакорга қарши учрашувда биринчи голга ассистентлик қилган, ўйин давомида Пахтакор ҳимоячиларини шошириб турган Ҳожимат Эркинов асли Пахтакор тарбияланувчиси. Ҳуқуқий жиҳатдан ҳамон Пахтакорга тегишли бўлган ёш иқтидор эгаси, АГМК клубида ижара асосида ҳаракат қилади. Яъни, бу жараён ҳам тартибга келди.

Биз ишлашда давом этамиз. Яхши таклифларни эса албатта ўрганиб чиқамиз. Афсуски, пандемия бир қатор режаларимизга ҳалал берди. Тўлиқ бахт учун Қирғизистон ва Тожикистон клублари ҳам тўп сурадиган Лига кубоги ва худди Суперлига каби ўтиши белгилаб қўйилган U-18 биринчилиги етишмаяпти. Вирус бизни тарк этса, 2021 йил бугунгисидан яхшироқ бўлади деб ишонамиз".


Манба: @diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz