Ўзбекистонда 12 июль соат 23:30 дан 13 июль соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 594 та ҳолат қайд этилди. Бу мисли кўрилмаган антирекорд. Бунгача энг кўп касалланиш 486 кишида коронавирус кузатилган бўлиб, ўша куни 486 кишида коронавирус аниқланганди. Янги касалланиш ҳолатларидан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 13591 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатлариЯнги касалланганларнинг
272 нафари карантин муассасаларида (хориждан келиб карантинга олинганлар — 83 нафар, Тошкент шаҳрида — 146 нафар, Наманган вилоятида — 21 нафар, Бухоро вилоятида — 20 нафар, Фарғона вилоятида — 2 нафар); 322 нафари аҳоли орасида (Тошкент шаҳрида — 302 нафар, Навоий вилоятида — 9 нафар, Фарғона вилоятида — 7 нафар, Наманган вилоятида — 4 нафар) аниқланган.Кун давомида 6 та ҳудудда янги касалланганлар қайд этилди. Ушбу ҳудудларнинг 4 тасида аҳоли орасида ҳам коронавирус аниқланди. Аҳоли орасида 322 та янги касалланиш ҳолати кузатилди. Бу антирекорд. Бунгача аҳоли орасидаги энг кўп касалланиш ҳолати бир кун олдин кузатилган ва аҳоли орасидаги 265 кишида касаллик аниқланганди.
Тошкент шаҳрида кун давомида 448 та ҳолат кузатилди! Бунақаси илгари ҳеч кузатилмаган (бу Тошкент шаҳрининг аввалги антирекордидан 208 тага кўп деганидир). Солиштириш учун, Қорақалпоғистон Республикас, Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва Хоразм вилоятларининг ҳеч бирида коронавирус кириб келгандан буён шунча касаллик аниқланмаган.
Янги касалланиш ҳолатларининг 302 таси аҳоли орасида қайд этилди. Тошкентад 12 июль куни аҳоли орасида 240 та касалланиш ҳолати кузатилганди. 9—12 июль кунлари Тошкент шаҳрида аниқланган касалланиш ҳолатларининг 599 таси аҳоли орасида ва бор-йўғи 8 таси карантиндагилар орасида қайд этилганди. 13 июлга келиб карантиндагилар орасида бир йўла 146 кишида коронавирус аниқланди.
Охирги вақтларда аҳоли орасидаги касалланиш ҳолатлари кўпаяётгани сабаблари ҳақида Тошкент шаҳри СЕОМ бош шифокори ўринбосари Бобур Қурбонов тўхталиб ўтди.
«Аҳоли орасида коронавирусга чалинганларнинг кўпайиб кетаётганига сабаб фуқаролар, асосан ёшлар карантин тадбирларига амал қилмай қўйди. Тиббий ниқобларни нотўғри тақиш (бурунни очиб), масофа сақламаслик, ёшларнинг кечалари маҳаллалар ва кўп қаватли уйлар тагида йиғилиб бирга вақт ўтказишлари — мана шу сабаблар туфайли Тошкент шаҳрида касалланишлар сони кескин кўпаймоқда», — деди Бобур Қурбонов.
Аммо аҳоли орасидаги касалланиш ҳолатлари кўпаётганига яна бир сабаб бўлиши мумкин — коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганларни ўз вақтида карантинга олмаслик. Бу ҳақда бир неча марта мурожаат қилганига қарамай, шифохоналар томонидан қабул қилинмаган, вафотидан кейин эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан «вақтида мурожаат қилмай, уйида даволанган» деб айтилган беморнинг яқини «Дарё»га сўзлаб берди.
Қариндошимиз вафотига қадар биз билан бир уйда яшаганига қарамай, у коронавирус оқибатида вафот этган бўлса-да, карантинга ҳам олишмади. Уйни ўзимиз икки марта хлорлаб ювиб чиқдик. Энди болаларим билан ҳаммамиз бирга хусусий клиникага бориб тест топширмоқчимиз.
Қариндоши коронавирусдан вафот этган фуқаро
Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморларССВ 13 июль куни пойтахтлик икки аёл ва бир эркакнинг Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги янги қурилган юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар қилди.
Биринчи ўлим. 10 июль куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшовчи 67 ёшли М.Т. исмли аёлда COVID-19 тасдиқланган. Шу куниёқ ўткир нафас етишмовчилиги сабабли беморнинг аҳволи оғир бўлганлиги учун Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.
Шифохонада унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Шунингдек, беморда гипертония касаллигининг 2-даражаси, артериал гипертензия, қандли диабет, сурункали холетцистит каби ҳамроҳ касалликлар бўлган.
Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган. 67 ёшли аёл коронавирус асоратларидан вафот этган Тошкент вилоятидаги тўртинчи, Ўзбекистондаги 61-бемор бўлди.
Иккинчи ўлим. Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи 65 ёшли С.Қ. исмли аёлда 9 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва ўткир нафас етишмовчилиги билан Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Унга COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги билан кечган.
У, шунингдек, қандли диабет, гипертония ва жигар сиррози касалликлари билан ҳам оғриб келган. Шифохонада беморнинг даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган. 65 ёшли аёл коронавирус асоратларидан вафот этган Тошкент вилоятидаги бешинчи, Ўзбекистондаги 62-бемор бўлди.
Учинчи ўлим. Тошкент шаҳрида яшовчи 60 ёшли Б.Э. исмли эркак 6 июль куни эрталаб қон босими юқори бўлиб, гапирмай қўйганлиги сабабли тез тиббий ёрдам машинасида Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган.
Унда COVID-19 инфекцияси тасдиқланган ва бемор ўта оғир аҳволда сунъий нафас олиш аппаратига уланган ҳолда Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ўтказилган.
Б.Э.га COVID-19 инфекцияси оғир кечиши ҳамда инсульт ташхиси қўйилган. Хасталик мия шиши, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда кома асоратлари билан кечган. Бемор бундан аввал, бир неча йиллардан буён гипертония, қандли диабет билан оғриган, 2019 йилда инсультни ўтказган.
Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашган ва у ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган. 65 ёшли эркак коронавирус асоратларидан вафот этган Тошкент вилоятидаги олтинчи, Ўзбекистондаги 63-бемор бўлди.
Ўзбекистонда ўлими хабар қилинган охирги беш беморнинг бари Зангиотадаги янги қурилган шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 5498 нафар бемордан 45 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Касалликдан даволаниш13 июль куни Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятидаги тиббиёт муассасаларида 178 нафар фуқаро соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 13591 нафар бемордан 8030 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 59 фоизни ташкил этмоқда.
КарантиндагиларҲозирда Ўзбекистонда уй карантинида 51 555 нафар, стационар карантинда эса 23 860 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
Манба: daryo.uz, iff.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20