Қайднома

Қидирув

Роналду жаримага тортилиши мумкин

Роналду жаримага тортилиши мумкин

  14.07.2020 12:23
  0
  343
Роналду жаримага тортилиши мумкин

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг 10 ёшли ўғли мустақил гидроцикл бошқараётгани видеоси интернетда тарқалганидан сўнг Мадейра ороли полицияси ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишларини бошлади.

Ушбу видеони Роналдунинг опаси Эльма интернетга жойлаб, сўнгра ўчириб ташлади. Португалия матбуоти тарқатган хабарга кўра, ушбу видео Мадейранинг жанубида жойлашган Паул-ду-Марда шанба куни олинган бўлиб, у ерда 10 ёшли Криштиану қариндошлари билан дам олган эди.

Мадейра денгиз полицияси бошлиғи Геррейру Кардосу 13 июль куни "Expresso"га берган интервьюсида мазкур воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётганини тасдиқлаган. Полиция сув мотоцикли кимга тегишли эканини аниқлашга ҳаракат қиляпти.

Ушбу ҳолат учун Роналду жарима тўлашига тўғри келиши мумкин. Чунки гидроциклни бошқариш учун тегишли лицензия керак. Лицензия эса балоғатга етган шахсга берилади.

Португалия қонунчилигига кўра, тегишли лицензиясиз гидроциклни бошқарганлик учун жарима миқдорида 3000 еврогача етиши мумкин.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz