Қайднома

Қидирув

Бугун ҳам катта футбол. “Локомотив” - “Машъал”

Бугун ҳам катта футбол. “Локомотив” - “Машъал”

  14.07.2020 12:25
  0
  274
Бугун ҳам катта футбол. “Локомотив” - “Машъал”

Cоcа Cола Суперлигасининг 9-турида “Локомотив” ўз майдонида “Машъал”га қарши баҳс олиб боради.  Турнир жадвалида “Локо” 12 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати 11-11. “Машъал” эса 6 очко тўплаб 11-ўринда бормоқда ва бу жамоанинг тўплар нисбати 6-10. 

 Карантиндан сўнг дастлабки 3та баҳсда имкониятни бой берган “Локомотив” охирги икки учрашувни ғалаба билан якунлади. “Темирйўлчилар” дастлаб “Қизилқум”ни 3:0, сўнгра “Сурхон”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. Умуман олганда мавсум бошидан бери “Локо” 4та ўйинда ғалаба қозонган ва барча ғалабалар уйдаги баҳсларда қўлга киритилган.

Икки йиллик танаффусдан сўнг яна Суперлигага қайтган “Машъал” ҳозирча бир марта ғалабага эришди. Муборакликлар илк турда “Сўғдиёна”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этишганди. Шундан бери ўтказилган 7та ўйиннинг ҳеч бирида “газчилар” зафар қуча олишмади: 3 дуранг, 4 мағлубият.

 Биласизми? “Машъал” қаторасига охирги учта баҳсда имкониятни бой берди. Бу мағлубиятлар АГМК, “Қўқон-1912” ҳамда “Пахтакор” билан кузатилди. Шунингдек, “Машъал” охирги 4та ўйиндан бери гол ура олмаяпти. 

 Факт: Жамоалар шу пайтгача ўзаро 24та ўйин ўтказган бўлиб, шундан 13тасида “Локомотив”, 9тасида “Машъал”нинг қўли баланд келган.

 Соат 19:00да бошланадиган учрашувни “Спорт” ТВ орқали тўғридан тўғри кузатиб боринг.


Манба: PFC Lokomotiv (UZ)


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz