Қайднома

Қидирув

«Барселона»нинг қанча зарар кўргани маълум

«Барселона»нинг қанча зарар кўргани маълум

  14.07.2020 15:26
  0
  320
«Барселона»нинг қанча зарар кўргани маълум

«Барселона» клуби коронавирус пандемияси пайтида тахминан қанча зарар кўргани ҳисоблаб чиқилди. "Mundo Deportivo" тарқатган хабарга кўра, клубнинг зарари 100 миллион еврога тенг бўлди.

«Барселона»нинг 2019/2020 йилги мавсумдаги даромади 1 миллиард 47 миллион еврога тенг бўлиши кутилмоқда. Каталонияликлар жорий мавсумда 1,1 миллиард евро даромад топиб, молиявий йилни фойда билан якунлашни кўзлашган эди.

Пандемия туфайли клуб дўконлари, музейи ёпилди. Шунингдек, жамоа ўз уйидаги 6та учрашувни мухлисларсиз ўтказди.

"Кўк-анорранглилар" футболчиларнинг маошларини 12%га камайтириш, Артурни «Ювентус»га сотиш (80 миллион евро) ва Неймар иши бўйича судда «Сантос» устидан ғалаба эвазига ўз бюджетини нисбатан барқарорлаштирди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz