Қайднома

Қидирув

«Реал» Бэйл билан шартномани бекор қилиши мумкин

«Реал» Бэйл билан шартномани бекор қилиши мумкин

  14.07.2020 16:28
  0
  280
«Реал» Бэйл билан шартномани бекор қилиши мумкин

«Реал» ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл клуб билан 2022 йилга қадар шартномаси борлигига қарамай, жамоани бепул тарк этиши мумкин. Майдонга тушса-тушмаса шартномасининг охиригача маош олишни мақсад қилган уэльслик футболчининг позицияси жамоа раҳбариятига ёқмаяпти.

Бэйл ва "Қироллик клуби" бош мураббийи Зайниддин Зидан ўртасидаги муносабат анча пайтдан бери яхши эмас. Шу боис, Гаретга ўйин амалиёти тобора камроқ берилмоқда. Мадридликлар уни сотиб юбориш учун бир неча марта ҳаракат қилишди, аммо 30 ёшли футболчининг маоши юқори бўлгани учун унга харидор топилиши қийин кечмоқда.

Бэйлга қизиқиш билдирган клублар унинг маош борасида талабини қондиришга тайёр эмас. Гарет эса "Реал"даги маошидан (15 миллион евро) камига рози бўлмоқчи эмас. Шу боис, «Мадрид» футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи.

Уэльслик ўйинчи жорий мавсумда Ла лига доирасида 16та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди ва 2та голга узатма берди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz