Қайднома

Қидирув

Канчельскис ички муҳитдан хотиржам ва марказлашган тизимга қарши

Канчельскис ички муҳитдан хотиржам ва марказлашган тизимга қарши

  14.07.2020 13:41
  0
  217
Канчельскис ички муҳитдан хотиржам ва марказлашган тизимга қарши

«Навбаҳор» бош мураббийи Андрей Канчельскис Coca-Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган «Қизилқум»га қарши учрашув (1:0)дан кейинги матбуот анжуманида клубнинг ички муҳити жойида эканлигини алоҳида таъкидлади. Россиялик мутахассис шунинг баробарида Суперлига ўйинларининг марказлашган тизимида ўтказиш вариантига қарши эканлигини яширмади.

Ўйин ҳақида

- Кўрдинглар, бугунги ўйин анча оғир ўтди. Муҳими, футболчилар жон-жаҳдлари билан ўйнашди. Йигитларнинг кеча тиббий кўрикдан ўтишгани маълум даражада босим юклади. Асосийси, асабий тус олган учрашувда навбатдаги 3 очкони олдик. Натижа ва ҳаракат учун йигитларга раҳмат. Энди бор эътибор «Сурхон»га қарши кечадиган кейинги ўйинга қаратилади. Тайёргарлик жараёнида бугунги баҳсдаги ҳолатларни ҳам таҳлил қиламиз, албатта.
*** 

Жамоадаги муҳит, футболчилар, айниқса, Голбан ва Юсуповнинг ўйин давомида кўп тортишгани ҳақида

- Йигитларнинг бир-бирларига эътироз билдиришлари - футбол учун одатий ҳол. Дейлик, ўзим ҳам футболчилик даврида майдонда жамоадошларим билан кўп тортишардим. Муҳими, футболчилар ўйин тугаши билан барчасини унутиб, яна аҳиллашиб олишади. Эҳтимолки, кеча коронавирусга тест топширишгани ҳам футболчиларнинг руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатгандир...

***

Суперлига ўйинларини Тошкентда марказлашган тизимда ўтказиш вариантига муносабат

- Менимча, бу  нотўғри ғоя. Нима, Тошкентда пандемия масаласида осойишталикми? Пойтахтда бу касаллик йўқми? Нима бўлган ҳолда ҳам, ўз майдонимизда ўйнашни хоҳлаймиз. Афсуски, ҳозир бутун ер юзида шу муаммо. Фикримча, Ўзбекистонда ҳам ривожланган миллий чемпионатлар - Англия, Испания, Италия ва Германия лигаларидаги каби «уй-сафар» тизимини сақлаб қолиш керак.

***

«Навбаҳор» ижросидаги ўйин сифати ҳақида

- Тан оламан, футболчилар ҳамон юқори спорт формасида эмаслар. Айрим йигитлар умуман ўзларига ўхшамаяптилар. Номларни айтмоқчи эмасман. Бугун кузатилган хатоликлардан тўғри хулоса чиқарамиз, албатта. Ўз ўрнида жамоамизни билвосита қўллаб-қувватлаб турган барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz