Қайднома

Қидирув

Тачмурод Агамуродов: "Бошлар тўқнашганида тезлик билан ўйин тўхтатилиши шарт"

Тачмурод Агамуродов: "Бошлар тўқнашганида тезлик билан ўйин тўхтатилиши шарт"

  14.07.2020 15:20
  0
  331
Тачмурод Агамуродов:

Хабарингиз бор, кеча Суперлига-2020 аутсайдерларидан бири «Қизилқум» жамоаси Наманганда неавбатдаги мағлубиятли ўйини давом эттирди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида туркманистонлик мутахассис берилган саволларга қуйидаги тарзда жавоб қайтарди.

Ўйин ҳақида

«Бугун шахсан мен натижадан ташқари футболчиларимиз кўрсатган ўйиндан қониқдим. Кундан кунга ўйинимиз сифати ортиб бормоқда. Майдонда қўлдан келганича курашишди. «Навбаҳор» чемпионатимизнинг етакчи жамоаларидан бири саналади. Рақиб юқори ўринлар ва Чемпионлар Лигаси чун курашмоқда. Биз эса ҳозирча жон сақлаб қолиш йўлида кураш олиб боряпмиз. Мазкур ўйинда биргина пенальти барчасини ҳал қилди.

Ҳамиджон Актамов ҳақида

Ҳа, у ҳам мураббийлар "курсиси"да ўтириб вақти-вақти билан кўрсатма бераяпти ва бу нарса менга оғир ботмайди. У бош директор бўлсада бу жамоани анча вақттадн буён ҳар томанлама шакллантирган, мураббийлик салоҳияти ва лицензиясига эга келажаги порлоқ мутахассис ҳисобланади. Мени ҳам жамоага у таклиф қилган. Натижа учун ҳам тенг жаавоб берамиз, дейиш мумкин...
Ўйлайманки,  агар биз шундай бор кучимиз билан интилишда давом этсак натижамиз ҳам яхшиланиб бораверади.. Трансферлар ойнаси вақтида жамоамизни кучайтириш учун янги футболчиларни таклиф қиламиз. Яхши футболчиларсиз идеал мураббий ҳам натижа қила олмайди.

Ҳакамлик борасида

Албатта, ҳакамларни назорат қиладиган қўмита бор. Мени ягона эътирозим майдонда икки футбочи бошлари билан хавфли вазиятда тўқнашиб кетишди. Ҳакам эса ўйинни тўхтатмади ва "Навбаҳор"ни ҳужуми давоб эттирилди. Футбол қонун қоидалари(регламент)да агарда икки футболчини боши билан тўқнашиб кетса, тезлик билан, ҳар қандай ҳолата ўйнни тўхтатилиши шарт деб кўрсатиб ўтилган...Ягона эътирозим шу холос.

Р.S. 9-турдан сўнг «Қизилқум» 2 очко билан 13-поғонада бормоқда. Жамоа келаси турда яна бир аутсайдер «Бухоро»ни меҳмон қилади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz