Қайднома

Қидирув

«Реал» Ла Лигада XXI аср рекордини ўрнатди

«Реал» Ла Лигада XXI аср рекордини ўрнатди

  14.07.2020 16:18
  0
  357
«Реал» Ла Лигада XXI аср рекордини ўрнатди

«Реал» Испания чемпионатининг 36-турида «Гранада» майдонига сафар қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда ҳисоб 10-дақиқада Ферлан Менди томонидан очилди. Бу ҳимоячи учун Мадрид клуби сафидаги 1-гол бўлди. Шу тариқа Менди «Реал» сафида Ла Лиганинг 2019/20 йилги мавсумида гол урган 21-ўйинчига айланди. Bleacher Report хабарига кўра, бир мавсум давомида бир жамоа сафида бунча кўп футболчининг гол уриши XXI асрда илк марта қайд этилди.

«Қироллик клуби» мусобақа якунланишига 2 тур қолганида 83 очко билан мусобақа жадвалини бошқармоқда. Жамоа 2-ўринда бораётган «Барселона»ни 4 очкога (79) ортда қолдирмоқда. Кейинги турдаги ғалаба мадридликларни чемпионга айлантиради.

 


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz