Қайднома

Қидирув

Алехандро Гомес Италия А Сериясида июнь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди

Алехандро Гомес Италия А Сериясида июнь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди

  14.07.2020 17:29
  0
  290
Алехандро Гомес Италия А Сериясида июнь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди

«Аталанта» ярим ҳимоячи Алехандро Гомес Италия А Сериясининг июнь ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақда лига матбуот хизмати хабар берди. Ўтган ойда ярим ҳимоячи 4 та ўйин ўтказиб, 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг жамоаси эса 4 та учрашувда ҳам ғалаба қозонди.

Гомес 2014 йилнинг ёзидан бери «Аталанта» шарафини ҳимоя қилиб келади. 2019/20-мавсумда 32 ёшли аргентиналик футболчи Италия чемпионатининг 31 ўйинида майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 16 та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

«Аталанта» 32-турдан кейин 67 жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz