Қайднома

Қидирув

Остон Ўруновни "Зенит", "Спартак", "Локомотив", "Краснодар" ва ҳатто "МЮ" скаутлари кузатишмоқда

Остон Ўруновни "Зенит", "Спартак", "Локомотив", "Краснодар" ва ҳатто "МЮ" скаутлари кузатишмоқда

  15.07.2020 12:31
  0
  489
Остон Ўруновни

Россия Премьер-лигасининг етакчи жамоалари «Уфа» клубининг 19 ёшли ўзбекистонлик яримҳимоячиси Остон Ўруновга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Sport24.ru.

Манбанинг ёзишича, Ўзбекистон миллий жамоаси аъзосига «Зенит», «Спартак» ва «Локомотив» клублари асосий даъвогарлик қилишмоқда.  Қайд этилишича, Ўруновни «Краснодар» клуби ҳам ўз сафида кўрмоқчи. Остон айнан ушбу клубнинг академиясида маҳоратини оширган. Қолаверса, клуб раҳбарияти Одил Аҳмедов тўп сурган вақтдан буён Остон Ўруновга яқин одамлар билан яхши муносабат ўрнатган.

Шунингдек, «Уфа» раҳбариятини тарк этиб, Москванинг «Спартак» клуби бош директори этиб тайинланган Шамил Газизов ҳам ўзбекистонлик футболчининг трансфери устида иш бошлаган. Газизов февраль ойида Ўруновни Тошкентнинг «Локомотив» клубидан «Уфа»га ўтишига сабабчилардан бирига айланганди.

Эслатиб ўтамиз, Россия Премьер-лигаси сўнгги тури доирасидаги «Локомотив» - «Уфа» (1:1) учрашувини кузатиш учун «Манчестер Юнайтед» клуби скаутлари келган ва ўша баҳсда Остон Ўрунов ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилганди.


Манба: sport24.ru, tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz