Қайднома

Қидирув

Про лига илк бор расман трансляция қилинади

Про лига илк бор расман трансляция қилинади

  15.07.2020 15:00
  0
  242
Про лига илк бор расман трансляция қилинади

Ўқиб улгурган бўлсангиз керак, Про лиганинг медиа ва тижорат ҳуқуқи масаласида УзРепорт билан келишувга эришдик. Бу икки томонлама манфаатли ҳамкорлик бўлади.

Спорт-ТВ Суперлига учрашувлари сонини икки йил давомида кўпайтириб келди ва бугун барча учрашувларни жонли кўриш имкониятига эга бўлдик. 2021-22 йиллардан бошлаб эса энди сифат масалаларига ўтилади.

Про лига билан бугун эришилган ҳамкорлик эса бизни янги босқичга олиб чиқади. Яъни, биз икки лига ўртасидаги жуда катта тафовутни босқичма-босқич камайтириб борамиз, лигалар савиясини бир-бирига яқинлаштирамиз. Про лига учун ҳомийлар топиш, Про лига мухлислари билан ишлаш каби масалалар кун тартибида бўлади. Пировардида, биз Ўзбекистон медиа бозорида ҳам талабни шакллантиришга эришамиз. Яъни, 2023-24 йилларга бориб бир-бирига рақобатчи бўлган камида икки телеканал қизиқишлари доирасида бўлишимиз мумкин. Бундан ҳамма — Спорт-ТВ, УзРепорт, ЎзПФЛ ва охир-оқибат футбол ютади.

Мана энди ЎзПФЛ 12 тадан жамоаси бор икки лига масаласини кун тартибига олиб чиқади ва уни клублар муҳокамасига қўяди. Агар бизда ҳар икки лига трансляция қилинса ва ҳар икки лиганинг ўз титул ҳомийси бўлса, нима учун рақобат ва маркетинг йўлида бу режа ҳақида ўйлаб кўрмаслик керак? Аввал ҳам айтганимиздек ЎзПФЛ бундан буён албатта клублар фикрини ҳам эшитади ва уларни таҳлил қилади. Мухлислар эса томошабоп ва рақобатга бой футбол кўришлари учун имкониятларнинг барчасини ҳисобга олиш керак бўлади. УзРепорт ва Спорт-ТВ билан ҳамкорлик бизга шу эшикларни очиши мумкин.

Ишонамизки, бизни олдинда ҳали кўп янгиликлар кутяпти. Биз нафақат пандемия даврида чемпионатни давом эттириш йўлида меҳнат қиламиз, балки келаси мавсумлар учун ҳам пойдеворни шакллантириб бораверамиз.

Диёр Имомҳўжаев


Манба: @diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz