Қайднома

Қидирув

Бешта ўзгариш қоидаси мавсум-2020/2021 охиригача амал қилади

Бешта ўзгариш қоидаси мавсум-2020/2021 охиригача амал қилади

  15.07.2020 22:40
  0
  283
Бешта ўзгариш қоидаси мавсум-2020/2021 охиригача амал қилади

Халқаро футбол ассоциациялари иттифоқи (IFAB) бир ўйин мобайнида битта жамоа бештагача ўйинчи алмаштириши қоидасининг амал қилиш муддатини узайтириш ғоясини маъқуллади.

IFAB расмий сайтининг хабар беришича, ушбу янги қоида мавсум-2020/2021 охиригача амал қиладиган бўлди. Авваллари футболда асосий вақт мобайнида фақат уч нафар футболчи алмаштиришга рухсат бериларди.

Эслатиб ўтамиз, май ойида IFAB кенгаши ФИФАнинг бир ўйин мобайнида жамоаларга бештадан ўзгариш қилишга рухсат берилиши бўйича йўллаган таклифини қўллаб-қувватлаганди. Мақсад – коронавирус пандемияси сабаб юзага келган танаффусда етарли даражада машғулот ўтказиш имконидан маҳрум бўлган футболчилар жароҳатланишларининг олдини олиш эди.

Даставвал, захира ўзгаришларга дахлдор янгиликни мавсум-2019/2020 охиригача қўллаш режалаштирилганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz