Лукас Окампос ғалаба голини уришдан ташқари, якунда дарвозадан жой олиб, рақиб киперининг кучли зарбасини бартараф этди. Бу воқеа Испания Ла Лигаси 34-туридан ўрин олган «Севилья» - «Эйбар» учрашувида кузатилди.
«Севилья» ҳозирда Европа Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашаётган бўлса, «Эйбар» кучлилар қаторида қолиш илинжида бор имкониятини ишга солмоқда. Диққатга сазовор томони, Андалусияда меҳмон жамоа анча тетик кўринди ва зарбалар сони бўйича мезбонлардан нақ икки баравар яхшироқ натижа қайд этди - 19:8. Шунга қарамай, «Эйбар» ортга очкосиз қайтди, барибир. Барчасига Лукас Окампос айбдор! Нега? Биринчидан, аргентиналик футболчи жамоадоши Хесус Навас узатмасидан кейин ўйиндаги ягона гол муаллифига айланди. Иккинчидан, айнан Окампос якунда «Эйбар»ни соф голдан мосуво қилди. Гап шундаки, 1:0 ҳисобини сақлаб қолишга эътибор қаратган «Севилья» ҳакам томонидан қўшиб берилган 5-дақиқада дарвозабонсиз қолди - Томаш Вацлик рақиб вакили Кике Гарсия билан тўқнашиб кетиши оқибатида ўйинни давом эттиролмади. Бу вақтда мезбонларда захира лимити тугаган эди. Шу тариқа Окампос дарвозабон ролини ўз зиммасига олди. Қарангки, Лукас шу заҳоти «Севилья»ни голдан қутқариб қолди. Боз устига, охирги ҳужумга қўшилган рақиб кипери Марко Дмитрович томонидан дарвоза чизиғи устидан оёқ билан берилган кучли зарбадан кейин.
Хуллас, ҳужумчи дарвозабон формаси ва қўлқопини кийиб, голкипер зарбасидан сўнг жамоасини голдан қутқарди - ғалати эшитилади-а, тўғрими? Лекин футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Якун - 1та ўйинда ҳам ғалаба голи, ҳам кипер сифатида «сейв» - Окампос бош қаҳрамон. Дарвоқе, «Эйбар»га қарши кечган биринчи давра ўйини ҳам Вацлик учун омадсиз кечганди. Фарқи шуки, 65-дақиқага қадар 2:0 ҳисобида олдинда борган «Севилья» айнан дарвозабоннинг яққол хатолари ортидан якунда мағлубиятни тан олганди - 2:3. Ўхшашлик томони, Окампос ўшанда ҳам 1та гол урганди. Мана, Вацлик бу сафар дарвозада жуда ишончли турди, аммо ҳал қилувчи «сейв» ҳужумчи томонидан кўрсатилди.
А.ҲАМИДОВ тайёрлади.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20