Қайднома

Қидирув

12 ёшли элчи...

12 ёшли элчи...

  17.07.2020 09:25
  0
  170
12 ёшли элчи...

Англиялик болакай Германия Бундеслигасининг энг ёш элчисига айланди. У Lego-стадионлар ясаш билан чемпионат иштирокчилари назарига тушди. 12 ёшли Жо Брайант Кроули (Лондонга яқин шаҳарча)да яшайди, у - футбол ва Lego ўйинчоқлари «жинни»си. Энг қизиғи, Брайант АПЛдан кўра, Бундеслигани кўпроқ ёқтиради ва бу танловини оддий изоҳлайди: «Германияда мухлислар дўстсеваррроқ ва стадионлар ҳам сершовқин». У шу муҳаббати ўлароқ, Бундеслиганинг энг ёш элчиси мақомини олди.

Германияда болакайнинг кубиклардан стадионлар ясаш қобилиятига бепарво қарашмади. Айтишларича, Брайант 1та аренани тиклаш учун 2 ой «бош қотиради» ва жами 4-5 минг дона деталдан фойдаланади. «Герта» аренасини бунёд этиши учун эса 6 мингдан кўп кубик ишлатган экан. Брайант биринчи бўлиб «Шальке» назарига тушди. Клуб вакилларидан бири «Твиттер»да болакайнинг ижод маҳсулини кўриб қолди ва гельзенкирхенликлар уни дарҳол «Фельтинс-Арена»га таклиф этишди. Шу тариқа Жо мухлисларга аренанинг кичрайтирилган нусхасини кўрсатиш имкониятига эга бўлди. Шу-шу Брайант 3 йилдан буён Бундеслига ўйинлари вақти ҳар бир аренанинг Lego вариантини кўз-кўз қилмоқда. Ваҳоланки, болакайнинг Англиядан Германияга ҳар бир сафари 13 соат вақт олади. Брайантнинг айтишича, агар «қурган» стадиони тасодифан бузилиб кетса, бундан роса жиғибийрон бўлади. Лекин Lego ўйинчоғининг плюс томони шуки, барчасини қайта тиклаш имкони бор. «Бир сафар машинадан тайёр стадионни олаётиб, ногаҳон сирғаниб кетдим ва роса асабийлашдим. Чунки уни ҳақиқий аренада намойиш қилишга кетаётгандим. Яхшики, икки йигит стадионни тезда қайта теришимга ёрдам берди. Уйда эса онам стадионимга чангютгич билан зарар етказган бўлса, отам 1та ортиқча кўринган детални олиб ташлашга уриниб, трибуна ярмини қулатган эди», - дейди Жо.

Брайант ҳозирга қадар Бундеслиганинг 12та клуби ва «Андерлехт»га тегишли ареналарни ясади. Унинг ишига талаб тобора ошмоқда. Ҳаттоки, Германия тўртинчи лигаси клублари ҳам ўз стадионининг мини вариантига буюрт­ма бермоқда. Энг кўп талаб эса Жанубий Америкадан тушмоқда. Ҳозир Брайантда чамаси 100та буюртма бор.

У.УМАРОВ  тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz