Қайднома

Қидирув

"Реал" ўзининг 91-соврини (34-чемпионлиги)ни тантана қилди, Зидан эса...

"Реал" ўзининг 91-соврини (34-чемпионлиги)ни тантана қилди, Зидан эса...

  17.07.2020 10:24
  0
  387

Кеча оқшомда Испания премьеросида ҳам чемпион жамоа номи маълум бўлди. Ўз майдонида «Вильярреал»ни қабул қилган «Реал» Мадрид  2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўз тарихидаги 91-совринни қўлга киритди.

Эндиликда "Қироллик клуби" қўлга киритилган совринлар бўйича «Барселона»га етиб олди. «Реал» шу вақтгача 34 марта Ла Лигада, 19 марта Испания қирол кубогида, 11 марта Испания суперкубогида ва 1 марта Лига кубогида ғолиб бўлган. Зотан, 13та ЕЧЛ кубоги, 2та УЕФА кубоги, 4та УЕФА суперкубоги, 3та Қитъалараро кубок ва 4та клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бош соврини ҳам уларнинг "актив"ларида турибди.

Уларнинг азалий рақиби Каталония жамоасида эса 26 марта Ла Лигада, 30 марта Испания қирол кубогида, 13 марта Испания суперкубогида ва 2 марта лига кубогида ғолиб бўлган. "Барса" Еврокубоклар миқёсида 5та ЕЧЛ кубоги, 5та УЕФА кубоги ҳамда дунё бўйича 3та клублар ўртасидаги ЖЧ кубоги, 3та Ярмарка кубоги ва 4та Кубок эгалари кубогини ютган.

Айтганча, Реал” устози Ла Лига чемпионлигига эришилгач фикрлари билан ўртоқлашди: “Қойилмақом ҳиссиёт. Ҳа, менинг ролим бор, аммо асосий ишни йигитлар бажарди. Бу чиндан ҳам ажойиб жамоа. Уларни бахтли кўрсам, мен ҳам хурсанд бўламан. Биз энг яхши бўла олдик, шу боисдан ҳам кўпроқ очко тўпладик. Бори шу. Бу кунлар фаолиятимдаги энг яхшиси. Чемпионлар Лигаси бу — Чемпионлар Лигаси. Аммо ундан ҳам кўра кўпроқ Ла Лига чемпионлигидан хурсандман. Бу жуда ҳам ажойиб”, — дейди Зидан.

Маълумот учун, Зинедин Зидан «Реал» билан 16-совринини қўлга киритди. Уларнинг 11таси мураббийлик вақтида, 5таси футболчилик даврида қўлга киритилган.

Турнир жадвали

 

М  Клуб Ў Ю Д М ТН О
1  Реал Мадрид 37 26 8 3 68-23 86
2  Барселона 37 24 7 6 81-38 79
3  Атлетико 37 18 15 4 50-26 69
4  Севилья 37 18 13 6 53-34 67
5  Вильярреал 37 17 6 14 59-49 57
6  Реал Сосьедад 37 16 7 14 55-47 55
7  Хетафе 37 14 12 11 43-36 54
8  Валенсия 37 14 11 12 46-52 53
9  Гранада 37 15 8 14 48-45 53
10  Атлетик 37 13 12 12 41-34 51
11  Осасуна 37 13 12 12 44-52 51
12  Леванте 37 13 7 17 46-53 46
13  Эйбар 37 11 9 17 39-52 42
14  Бетис 37 10 11 16 48-58 41
15  Алавес 37 10 9 18 34-54 39
16  Вальядолид 37 8 15 14 30-43 39
17  Сельта 37 7 15 15 37-49 36
18  Леганес 37 8 11 18 28-49 35
19  Мальорка 37 9 5 23 38-63 32
20  Эспаньол 37 5 9 23 27-58 24

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz