Қайднома

Қидирув

Легионерларимиз: ИСКАНДЕРОВ ГОЛ ҲАММУАЛЛИФИ

Легионерларимиз: ИСКАНДЕРОВ ГОЛ ҲАММУАЛЛИФИ

  20.07.2020 10:38
  0
  394
Легионерларимиз: ИСКАНДЕРОВ ГОЛ ҲАММУАЛЛИФИ

Гол йўқ. Таркибида Остон Ўрунов чакки ўйнамаётган «Уфа» клуби Россия Премьер-лигаси 29-турида Москванинг «Динамо»сини қабул қилиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. 3 очко тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди. Ҳамюртимиз мазкур баҳсда 90 дақиқа фаол тўп сурди. «Ростов» ҳам гол уролмади. Фарқи шуки, Валерий Карпин жамоаси сафарда «Рубин» билан ўйинда муроса кўчасини танлади - 0:0. Хуллас, жамоанинг ўзбекистонлик тўпурари Элдор Шомуродов ҳам майдондан яна голсиз чиқиб кетди, гарчи тўлиқ вақт давомида ҳаракатланган бўлсада.

Кубок турнирида қандай? Аввалги ҳафта Жанубий Корея кубоги 1|8 финал босқичи ўйинлари ўтказилди. Хусусан, Рустам Ашурматовнинг клуби -  «Кванжу» ўз майдонида «Канвон»га 2:4 ҳисобида ютқазиб, турнирдан чиқиб кетди. Таркибида Жамшид Искандеров ўйнаётган «Сеонгнам Ильва Чунма» эса «Тэгу»ни пенальтилар серияси воситасида енгди - 1:1, 4:2. «Сеул» ҳам меҳмонда устун келди - Икром Алибоев жамоаси«Тэжон Ситизен»ни 2:1 ҳисобида доғда қолдирди. Ке­йинги босқичга чиққан жамоалар орасида Достон Турсуновнинг клуби ҳам бор: «Пусан И~Парк» - «Сувон Сити» - 1:0. Олег Зотеевнинг янги жамоаси - «Чоннам Драгонс» эса «Чонбук Моторс»га бас келолмади - 2:3.

Ж.Корея «К»-лигаси 12-турига келсак, «Пусан И~Парк» - «Кванжу» ўйини 0:0 ҳисобида якунланди. Бу ўйинда майдон эгалари вакили Достон Турсунов қатнашмади, меҳмонлар ҳимоячиси Рустам Ашурматовэса тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. «Сеул» орадаги 1та ғалабадан кейин яна мағлубиятга учради. Икром Алибоев иккинчи бўлимда майдонга тушган баҳсда пойтахтликлар «Поханг Стилерс»га имкониятни бой беришди - 1:3. «Сеонгнам Ильва»нинг сафарда «Сувон Самсунг» билан бўлган ўйинида Жамшид Искандеров ягона голга ҳаммуаллифлик қилиб, ғалабага катта ҳисса қўшди. Аслида бу учрашувда ҳисобни айнан ҳамюртимиз очди, бироқ унинг голи VAR аралашуви билан инобатга олинмади.

«Чоннам Драгонс» К-2 лигаси 11-турида «Пучхон 1995»ни ўз майдонида 2:0 ҳисобида енгди. Жамоа вакили Олег Зотеев бу сафар 53-дақиқада захирадан майдонга тушди.

«Энергетик-БГУ» Яхшибоевсиз қийналяпти. Беларусь чемпионати 18-тури ҳам «Энергетик-БГУ»га омадсиз келди. «Талабалар» бу гал «Минск» майдонидан очкосиз қайтишди - 1:2. Жамоада ёлғизланиб қолган Шаҳбоз Умаров бу учрашувда 57-дақиқага қадар ҳаракатланди ва захирага чиқишидан олдин сариқ карточка олди. «Энергетик» билан хайрлашган Жасур Яхшибоев эса «Шахтёр»нинг сафарда «Неман»га қарши ўйинида танаффусдан кейин майдонга тушди. Бироқ жамоа 0:0 ҳисобини ўзгартиролмади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz