Қайднома

Қидирув

Мисоли «тахтлар ўйини»

Мисоли «тахтлар ўйини»

  21.07.2020 05:54
  0
  575
Мисоли «тахтлар ўйини»

«Лидс» 16 йилдан кейин АПЛга йўл олди. Бундан ҳамма хурсанд, ҳаттоки, кино олами дарғалари ҳам. Жумладан, «Тахтлар ўйини» юлдузи Николай Костер-Вальдау ўзини қўярга жой тополмаяпти...

 - «Тахтлар ўйини» ва «Лидс» ўртасида умумий жиҳатлар шу қадар кўпки, буни тасаввурингизга сиғдиришингиз ҳам мушкул, - дейди актёр. - Драма, «интрига», муҳаббат, йўқотиш, тахт учун жанг... Фанатлар Арктикадан Амазониягача тарқалишган, улар Белфастда ҳам, Буэнос-Айресда ҳам бор.

Дарвоқе, актёрнинг отаси вақтида «Арсенал»га мухлислик қилган. Николай Костер-Вальдау эса ўтган асрнинг 90-йиллари «Элланд Роуд»га сафари чоғи фанатларнинг қўшиқларини эшитиши билан «Лидс»ни ёқтириб қўйган. Кино олами юлдузи жамоа устози Марсело Бьелсани жаҳоннинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этади. Бинобарин, «телба» (аргентиналик мураббийнинг лақаби) «Лидс»да жамоани умидсизликдан қутқариш мақсадида иш бошлаганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz