Қайднома

Қидирув

Ракурс: Ғарибгина Бэйл

Ракурс: Ғарибгина Бэйл

  21.07.2020 09:01
  0
  263
Ракурс:  Ғарибгина Бэйл

«Реал» матбуот хизмати «Вильярреал»га қарши ўйин (2:1) тугаши ҳамоно ижтимоий тармоқларни чемпионлик тантаналари видеоёзувларию, суратлари билан тўлдириб ташлади. Эътиборга молик асосий лаҳза - ҳамма хурсанд, Гарет Бэйл эса барчасини четда жимгина кузатмоқда. Айрим футболчилар уэльслик юлдуз ёнида лоақал чапак чалиб туришибди, у эса жим - ҳеч қандай эҳтироси йўқ...

Шундай бўлиб чиқдики, 16 июль фақат «Реал» навбатдаги чемпионликни расмийлаштирган кунгина эмас, балки Гарет Бэйлнинг туғилган санаси ҳам. У 31 ёшга тўлди. Уэльслик футболчи «Мадрид»ни чемпионлик сари етаклаган рестартдан кейин­ги ғалабали серияда деярли иштирок этгани йўқ. Умуман олганда, «Реал» чемпионлик маррасига қадар қаторасига 10та ўйинни ўз фойдасига ҳал қилган бўлса, Гарет атиги 2тасида майдонга тушди. Қолаверса, охирги 6та учрашувда захирада қолди. Ҳаттоки, туғилган куни ҳам лоақал 1 дақиқа ўйнагани йўқ. Ваҳоланки, рестартдан кейин мураббийлар 1та учрашувда 5 нафар футболчини алмаштириш имкониятини ҳосил қилишди.

Кўпчилик фанатлар Бэйлга ачинмоқдалар, шунчаки. Мана, «Твиттер»­да футболчининг бепарволиги хусусида қолдирилган изоҳлардан бири: «Йўқ, Бэйл камера нигоҳига тушганини билмай қолгани ҳақида гапирманглар». Ҳа, у билган ва атайин шундай қилган. «Бэйл туфайли юрагим қон бўлди. У бахтиёр эмас» - бу «твит» фанатлар Гаретни ҳолатини тушунишаётганидан далолат.

Бэйл мавсум-2019|2020да

*** «Реал» учун охирги марта январь ойида, «Унионистас Саламанка»га қарши кечган кубок учрашувида гол урди.

*** Испания чемпионатида эса охирги марта сентябрда гол қувончини туйди - «Вильярреал» билан ўйинда «дубл»га эришганди.

*** Охирги марта бундан 9 ой аввал самарали узатма муаллифига айланди («Гранада» билан ўйинда).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz