Қайднома

Қидирув

Муҳсин Муҳаммадиев Бухорони тарк этса ҳам маошини тўлиқ олади!!!

Муҳсин Муҳаммадиев Бухорони тарк этса ҳам маошини тўлиқ олади!!!

  22.07.2020 14:15
  0
  415
Муҳсин Муҳаммадиев Бухорони тарк этса ҳам маошини тўлиқ олади!!!

ОАВ Муҳсин Муҳаммадиев истеъфоси ҳақида маълумот берди. Аммо Бухоро мутахассис билан шартномани расман бекор қилганича йўқ.

Икки кун аввал ЎзПФЛ клублар бош мураббийлари ва раҳбарлари билан онлайн видеоконференция ўтказганида Муҳаммадиев унда иштирок этди. Бугун у биз билан боғланиб, бир ҳафтадан буён меҳмонхонада экани ва жамоа билан бирга эмаслиги ҳақида айтиб ўтди. Унинг фикрига кўра, Бухоро ҳокимлиги вакилларидан бири (вилоят ёки шаҳар, аниқлик кирита олмади) натижалар яхши эмаслигидан келиб чиқиб, унинг истеъфосини сўраган (аслида бу унинг ваколатига кириш ёки кирмаслиги алоҳида масала).

Яқиндагина Бухоро футбол клубига раҳбар тайинлаш масаласига юзаки ёндошилган, кейинроқ ЎзПФЛ бош директорни расман рўйхатдан ўтказавермагач, масала қонуний ҳал этилганди. Эндиликда бу масала келиб чиқяпти. ЎзПФЛ клуб қарорларини ҳурмат қилади ва барча масала қонуний амалга ошишини назорат қилади. Шунингдек, эслатиб ўтишимиз керакки, мураббийларни ишдан олиш ҳам аввалги йиллардагидан буткул фарқ қилади. 2020 йилдан бошлаб шартномаларга мураббийни белгиланган вақтдан олдинроқ истеъфога чиқармоқчи бўлган клублар унга компенсация тўлаб бериши каби банд киритилган. Унга кўра, Муҳсин Муҳаммадиев истеъфога чиқса ҳам, йил сўнгига қадар маошларини тўлиқ олиб туради. Бухоро ва мураббий шундай келишувга эришган.

Ҳаммага пул керак бўлган даврда Бухоро футбол клуби раҳбарлари ҳам Муҳаммадиевга, ҳам янги мураббийга маош тўлашлари керак. Ўша Европада ҳам бирор мураббийни истеъфога чиқармоқчи бўлган клуб аввал мана шу масалаларни обдон ўйлаб, пишитиб олади. Биз ҳам шунга етиб келмоқдамиз.


Манба: @diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz