Қайднома

Қидирув

"Навбаҳор" ўз вақтида бу Беленков муаммосини 70 минг доллар билан ҳал қилса бўларди!!!

"Навбаҳор" ўз вақтида бу Беленков муаммосини 70 минг доллар билан ҳал қилса бўларди!!!

  22.07.2020 14:25
  0
  451

ФИФА россиялик мураббий Беленков масаласи бўйича иш бошлагани рост. Унинг Навбаҳор билан шартномаси муддатидан аввал бекор қилингани учун компенсация сифатида 484 100 доллар даъвоси киритилган.

Иш очилаётгани юзасидан Навбаҳор футбол клуби 21 апрель куни (ҳамма карантинда вақти) огоҳлантирилган. ФИФА томонидан йўлланган сўнгги хат 20 июль куни қабул қилиб олинган.

*** Давлат томонидан молиялаштириладиган клуб ҳақидаги бу каби ахборотни аслида яшириш шарт эмас. Аммо ўз ташкилотидан маош олаётган икки ходим хатларни ўзининг бевосита раҳбари рухсатисиз мамлакат футболида асосан фитна қўзитаётган шахсларга бевосита тақдим этаётган бўлса (катта эҳтимол билан, адашган бўлишимиз мумкин), демак шу ташкилотда этика нормалари лозим даражада ишламаяпти. Биз шу вақтгача легионер футболчи ва мураббийлар билан қарздорликлар масаласида ишлаб келяпмиз ва уларни очиқлаяпмиз.

Бу каби ишлардан омманинг хабардор бўлиши яхши. Ишимиз қанчалик шаффоф бўлса, биз шунчалик тийиламиз, жамият бизни тийиб туришга ҳаракат қилади. Иш тўғри йўлга қўйилганида эди, Навбаҳор 70 000 доллар билан шартномани бекор қилиши мумкин эди. Айни вақтда талаб қилинаётган сумма эса кичик эмас. Афсуски, биз шартномани қандай бекор қилиш ҳақида кўпроқ бош қотирамиз, аслида шу тафаккурни шартнома тузишдан олдин ишлатиш кўпроқ фойда беради. Яъни, биз қачондир бу каби ишларнинг оқибатларига қарши курашишдан тийилишни истасак, унинг келиб чиқиш сабабларини ўрганишимиз ва тартибга солишимиз керак.

Навбаҳор футбол клубида вазият бўйича тушунтириш бериш учун яна икки кун вақт бор. ЎзПФЛ мазкур масала юзасидан Навбаҳор билан ҳамкорлик қилади ва ФИФА талаб қилган ҳужжатларни юборишга ҳаминқадар кўмаклашади. Умид қиламизки, Навбаҳор раҳбарияти ҳам бундан хулоса чиқаради.

***Афсуски, бизнинг футболда фаолият олиб бораётган хорижликларни сўнгги 10 йилликларда майдонда кўрсатган хизматлари билан эмас, ФИФАга киритаётган даъволари билан таниб оляпмиз. Аввал ҳам айтганимдек, ЎзПФЛ профессионал клублар қошида фаолият олиб бораётган футбол мактаблари (академиялар)ни ҳам лицензиялашдан ўтказиш тизимини ишлаб чиқмоқда. Унга кўра, лозим даражада пойдеворига эга бўлмаган футбол клубларига легионер футболчилар билан шартнома имзолашга рухсат берилмайди. Сентябрга қадар ЎзПФЛ мазкур масалани ЎФА Ижроқўмига киритишни режалаштирган.       


Манба: @diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz