Қайднома

Қидирув

Cўз Ла Лига чемпионларига....

Cўз Ла Лига чемпионларига....

  23.07.2020 05:01
  0
  440
Cўз Ла Лига чемпионларига....

«Реал» Ла Лига чемпионлигини нақд қилганидан кейин жамоа президенти Флорентино Перес, футболчилар - Лука Модрич ва Родриго Гоэс Real Madrid TV меҳмони бўлишди. Диққатга сазовор томони, бунда интервьюер ролини «Қироллик клуби» собиқ ҳимоячиси, бразилиялик афсона Роберто Карлос бажарди.

Лука МОДРИЧ: «Паспортим эмас, ўйинимга Қарашларини истайман»

Ўз иши юзасидан

- Карантин даврида жуда кўп ишладим - 2 ой тўхтовсиз шуғулландим. Ўйлайманки, шу меҳнат ўз самарасини берди ва ўйиним, айниқса, жамоа­миз иштирокидан тўлиқ қониқдим. Умуман, нафақат охирги 1 ой ичида, балки бутун мавсум давомида катта кўламда иш бажардик.

Ўйинга кучли иштиёқи

- Мураббийга доимо майдонга тушиш иштиёқида ёнишим ва ўйнасам ўзимни яхши ҳис этишимни айтаман. Хуллас, дам олишни ёқтирмайман, мураббий буни билади. Ҳа, Зидан ротацияни хуш кўради, чунки таркибда юксак савияда тўп сурадиган йигитлар кўп. Мен эса ҳар қандай ҳолатда ҳам, мунтазам ўйнашни истайман, майдонга тушган вақт ўзимни енгил сезаман. Оддий айтганда, паспортим эмас, майдондаги ҳаракатимга баҳо беришларини истайман. Ёшим хусусида гапириш - ортиқча.

Мажбурий танаффусдан кейин...

- Мавсум жуда узун. Кўплаб ўйинларда вазифани талаб даражасида уддаладик. Мажбурий танаффусдан кейин эса, жамоа ғалабага чанқоқлигини намойиш этди, сусткашликка йўл қўймади ва мураббий талаб қилган савияга кўтарилиш йўлида астойдил тер тўкди. Натижада чемпионлик маррасигача 10та учрашувнинг барчасини ғалаба билан якунладик. Ажойиб юриш!

Энди ЕЧЛ

- «Реал» ҳеч қачон маълум натижалар билан кифояланиб қолмайди, ҳамиша зафарли юришни давом эттиришни истайди. Бизни олдинда ЧЛ доирасида «Манчестер Сити»га қарши кечадиган мураккаб учрашув кутиб турибди. Ўз майдонимизда сифатли футбол кўрсатган ҳолда, имкониятни бой берган эдик. Бу жуда аламли, албатта. Лекин тўхтовсиз равишда ғалаба қозониш ҳам мумкин эмас. Энди жавоб учрашувида вазиятни ўз томонимизга оғдириш учун етарли захирага эгамиз. Ижобий натижадан умид узмаймиз, албатта.

Жамоанинг ҳозирги ҳолати

- Биринчи навбатда, яхши дам олиб, ўта машаққатли ва мураккаб баҳсга тайёргарлик кўришимиз лозим. Ортда қолган ўйинларда «Сити»га муносиб қаршилик кўрсатишга қодир эканлигимизга амин бўлдик. Энди буни амалда исботлашимиз керак.

 

Родриго ГОЭС: «Шунча кўп ўйнашни кутмагандим»

Чемпионликдан кейинги ҳиссиётлар

- Фахр-ифтихордан бошим осмонга етди. Орзум ушалди! Ўта мураккаб кунлар, ўйинларни бошдан кечирдик. Энг муҳими, мавсумнинг якуний натижаси - «Реал» чемпион, биз ҳаммадан юқорида!

Мадриддаги дастлабки йил

- Ўйлашимча, ҳаммаси жойида, ҳаттоки, кутганимдан ҳам яхшироқ. Очиғи, дебют мавсумида шунча кўп майдонга тушишни ўйлаган ҳам эмасдим. Шахсан мен учун унутилмас мавсум.

Оила аъзоларидан қутловлар

- Албатта, яқинларим мени чин юракдан табрикладилар. Улар «Реал» сафида тўп суриш азалий орзум эканлиги яхши билишарди. Буни рўёбга чиқариш - фахрланишга арзийдиган воқеа.

Ла Лигадаги дастлабки соврин

- Жамоамиз олдинроқ мамлакат суперкубогини қўлга киритганди. Лекин Примеро бош соврини салмоғи анча баланд. Бу - машаққатли меҳнат ортидан келган юксак мукофот.

Юқори талабчанлик

- Бу ерга келганим заҳоти «Реал»­нинг вазифаси тўхтовсиз равишда ғалаба қозониш эканлигини дарҳол фаҳмлагандим. Мана, кеча зафар қучдик, лекин ҳозир бор диққат-эътиборимиз кейинги ўйинга қаратилган...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz