Қайднома

Қидирув

Суперлига-2020: Чемпионатни давом эттиришга 11 клуб рози бўлди, аммо 3 клуб вақт сўраган...

Суперлига-2020: Чемпионатни давом эттиришга 11 клуб рози бўлди, аммо 3 клуб вақт сўраган...

  23.07.2020 22:28
  0
  361
Суперлига-2020: Чемпионатни давом эттиришга 11 клуб рози бўлди, аммо 3 клуб вақт сўраган...

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев «Спорт» телеканалида Ўзбекистон кубоги мусобақаси қуръа маросимини ўтказиш учун қатнашмоқда. Маросим бошланишидан аввал ПФЛ раҳбари чемпионат давом эттирилиши ва коронавирус юқтирган футболчилар ҳақида гапирди.

«Ҳозир чемпионатни давом эттириш фақат вазиятга қараб баҳоланади. Биз 10- ва 11-тур ўйинларини ўтказишни августга кўчирдик. Ҳозир ҳам чемпионатни давом эттириш мумкин эди, 11 клуб бунга рози бўлди, аммо 3 клуб вақт сўради. Биз ҳозир чемпионатни давом эттиришимиз ва ўз навбатида футболчиларнинг саломатлигини ўйлашимиз керак. Ҳеч қачон бу йилдагидай кўп тақвим тузмаганмиз, лекин вирус сабаб ҳаммаси ўзгариб кетди.

Биз августдан бошлаб ўйинларни марказлашган ҳолатда Тошкентга ўтказишга мажбур бўламиз. Чунки бу вирус юқтириш хавфини камайтиради. Тошкентда барча ўйинларни ўтказиш учун шароит етарли. Меҳмонхона, футбол майдонлари, хуллас, ҳамма шароит бор. Вилоятлараро қатнагандан, Тошкентда ўйинлар ўтказган маъқулроқ.

Ўйинларни қаерда ўтказиш муҳим эмас деб ўйлайман, чунки барибир мухлислар йўқ-ку. Аммо 6та клуб бунга қарши бўлган, чунки улар иқтисодий масалани ўйлашган. Бироқ биз марказлашган тарзда ўйинларни давом эттиришга мажбурмиз, бу пандемия даврида энг яхши вариант.

Биз бир тадбиркор билан алоқага чиқдик. У киши бизга молиявий ёрдам берса, ПФЛ жамоалари учун тест олиб келишимиз мумкин. Бу иш амалга ошса, ҳамма клублар ўйиндан кейин тест топшириши мумкин. Жавобларни ҳам ўзимиз текширамиз. Ҳозир бизни Германия ва Англия билан солиштиришмоқда, лекин буни бизда тест жавоби 6 кунга чиқаётган вақтда бу таққослаш тўғри келмайди», деди Имомхўжаев.

ПФЛ раҳбари Суперлигадаги коронавирус юқтирган футболчилар ҳақида ҳам маълумот берди: «Футболчилари коронавирус юқтирган клублар билан алоқада бўлиб турибмиз. Уларнинг айтишича, деярли барча футболчилар касалликни ҳеч қандай аломатларсиз ўтказмоқда. Олдинги паузадан фарқли ҳозир клубларга машғулот ўтказишга рухсат берилган ва улар жисмоний ҳолатини сақлаб туриши мумкин», деди ПФЛ раҳбари «Спорт» телеканали эфирида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz