Қайднома

Қидирув

«Кичкинтойим Бенз»

«Кичкинтойим Бенз»

  24.07.2020 07:41
  0
  410
«Кичкинтойим Бенз»

«Реал» фанатлари хонанда Рианна томонидан 2014 йили ижтимоий тармоқда ёзилган «твит»ни эслаб, уни кенг муҳокама қилишмоқда. Гап шундаки, «кичкинтой Бенз» бугун Зайниддин Зидан дружинасининг бош қаҳрамонларидан биридир. Франция миллий жамоаси ЖЧ-2014 чорак финалида Германия термасига 0:1 ҳисобида ютқазиб, курашдан четга чиқди. Карим Бензема ўша вақт ҳали ўз мамлакати бош жамоасидан ҳайдалган эмасди. Дейлик, у Франция термасининг мундиал доирасидаги 5та ўйинида ҳам майдонга тушган ва ҳар гал 90 дақиқадан тўп суриб, 3та гол урганди. Оддий айтганда, Бензема ҳал қилувчи баҳсларда ўзини кўрсатолмаганди (голларни Гондурас ва Швейцария термалари дарвозасига урган).

2015 йили Испания ОАВда хонанда Рианна ва Бензема ўртасидаги муносабатлар бузилгани ҳақида етарлича ёзилди. Лекин улар ЖЧ вақтида мунтазам равишда «твит» алмашиб туришганди. Дейлик, Рианна футболчининг омадсиз ҳаракатини изоҳлаб, унга далда беришга уринган. Жумладан, Франция - Эквадор учрашувидан сўнг «Твиттер»да томонлар ўртасида самимий диалог бўлганди.

Рианна: - Бензема, ҳозир қандай қийналаётганингни ҳис қилиб турибман.

Бензема: - Қийинчиликсиз ғалаба қозониб бўлмайди, далда учун раҳмат (no pain no gain жумласини бошқача таржима қилиш ҳам мумкин: «Меҳнатсиз балиқни ҳам кўлдан чиқаролмайсан»).

Франция термаси немисларга ютқазгач, Рианна «Кичкинтойим Бенз» иборасидан фойдаланди. Энди бу «твит» ижтимоий тармоқларда роса айланмоқда:

- Фақат шунинг учун Бензема «Олтин тўп»га муносиб.

- Рианна айтганидек, «Кичкинтойим Бенз».

- «Кичкинтой Бенз» бизга Лигани олиб берди.

- Рианна эҳтимол, Бенземани кичкинтойга чиқарганида, ҳақ бўлгандир.

- «Кичкинтойим Бенз». Рианна, буни маъқулла, у чиндан ҳам, муносиб!


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz