Қайднома

Қидирув

"Ювентус" 9 ва 6 йиллик нохуш натижаларини такрорлади-я...

"Ювентус" 9 ва 6 йиллик нохуш натижаларини такрорлади-я...

  24.07.2020 13:13
  0
  380

«Ювентус» А Серия 35-турида «Удинезе»га имкониятни бой бериб қўйди (1:2). 42-дақиқада олдинга ўтиб олган туринликлар 52 ва 92-дақиқаларда гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди.

Италия чемпионатининг жорий мавсумида «Юве» ҳисобда олдинда бораётган ўйинлари якунида 18 очко йўқотди. Бу клуб учун сўнгги 9 йилдаги энг ёмон натижа ҳисобланади.

Шунингдек, «кекса синьора» А Серияда 2014 йилнинг 29 октябридан бери қўшимча вақтлардаги гол туфайли ютқазмаётган эди. Ўшанда Турин шаҳри клуби 94-дақиқадаги гол эвазига мағлуб бўлганди. Маурицио Сарри қўл остидаги жамоа сўнгги 5 ўйиннинг бор-йўғи биттасида ғалаба қозонди. Қолганларида иккита дуранг ва иккита мағлубият қайд этилган.
***
Айтганча, Gracenote Live хабарига кўра, «йўл-йўлликлар» А Серияда 2014 йилнинг октябрь ойидан бери қўшиб берилган дақиқаларда ўтказилган гол туфайли мағлубиятга учрамай келишаётганди. Ўшанда Турин клуби «Женоа»га қарши ўйинда 94-дақиқада ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбориб, мағлуб бўлганди.

Таъкидлаш жоиз, «кекса синьора» сўнгги 5 ўйиннинг бор-йўғи биттасида ғалаба қозонди. Қолганларида иккита дуранг ва худди шунча мағлубият қайд этилган.

Туринликлар 35-турдан кейин мусобақа жадвалида ҳамон 80 очко билан 1-ўринда боришмоқда, улар кейинги уч турнинг бирортасида ғалаба қозонадиган бўлса чемпионга айланишади.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz