Қайднома

Қидирув

Флорентино ПЕРЕС: «Зидан - яратганнинг инъоми!»

Флорентино ПЕРЕС: «Зидан - яратганнинг инъоми!»

  25.07.2020 04:14
  0
  409
Флорентино ПЕРЕС: «Зидан - яратганнинг инъоми!»

«Реал» Ла Лига чемпионлигини нақд қилганидан кейин жамоа президенти Флорентино Перес ҳамReal Madrid TV меҳмони бўлишди. Диққатга сазовор томони, бунда интервьюер ролини «Қироллик клуби» собиқ ҳимоячиси, бразилиялик афсона Роберто Карлос бажарди.

Жамоа сардорининг келажаги

- Ишончим комил, Рамос фаолиятини айнан «Мадрид»да якунлайди. Бу мавзу кўпчилик томонидан қанча муҳокама этилмасин, якунда ҳеч нарса ўзгармайди. Яхшиси, хотиржамликни сақлаган маъқул. Рамос биз учун сардордан ҳам муҳимроқ. У туғма етакчи ва ҳамиша бутун жамоани олға етаклайди.

Зайниддин Зидан феномени

- Бу йигит ҳар 19та ўйинда битта совринни таъминламоқда. Демак, Зидан - Яратганнинг туҳфаси. Унинг биз билан ҳали узоқ вақт ҳамкорлик қилишидан умидворман. Одамлар Зайниддинни истаганча танқид қилаверишсин, бунга жавобан совринлар ютишни асло тўхтатмаймиз.

Коронавирус таъсири

- Дарҳақиқат, оғир даврни бошдан кечирдик. Бу офатдан жабр кўрганлар, шунингдек, бугун ёнимизда бўлолмаётганларни эслашимиз шарт.

Мухлислар ва мухлисалар

- Афсуски, кўплаб ўйинларни мухлисларсиз, уларнинг кўмакларисиз ўтказишимизга тўғри келди. Бироқ футболчилар мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари, далдаларини ҳис этиб туришганини айтишмоқда. Шу ҳис туфайли ҳам карантиндан кейинги босқични юксак даражада ўтказдик.

Тенги йўқ жамоа

- Карантин ўзига яраша ҳал қилувчи роль ўйнади: нуфузли совринни қўлга киритиш учун жуда кўп тер тўкдик, тинимсиз ишладик. Натижада қудратимизни бутун дунёга кўрсатдик. Бу «Мадрид» тарихига ёрқин саҳифадир. Жамоанинг барча аъзоларига гап йўқ! Айниқса, Карим Бензема, Тибо Куртуа, Каземиро... Юқорида айтдим, Рамос - сардорлар сардори. Улар ўз атрофларида аҳил жамоа шакллантирдилар. Ла Лигада ғолиб чиқишни мақсад қилгандик ва ҳамиша шу ўй билан майдонга тушдик. Зидан - Ла Лиганинг бош меъмори, у футболчиларни қандай руҳлантиришни билади. Барчамиз жуда мамнунмиз. Қисқаси, ихтиёримизда буюк жамоа бор.

VAR тизими ва «Барселона» шикоятлари

- Бу ҳақда Бутрагеньодан сўрасангиз, яхшироқ бўларди (кулади). Бартомеу - яқин дўстим, «Барселона» - биз учун обрўли клуб. Икки томонни жуда кўп ришталар боғлаб туради. Жорий мавсум барча жамоалар қатори бизга ҳам осон бўлмади , бўм-бўш стадионлар туфайли кўзланган даромаднинг 20 фоизидан кўпроғини йўқотдик. VAR масаласини эса муҳокама қилишни истамайман.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz