Қайднома

Қидирув

«Барса»ники каби креатив пенальти, фақат...

«Барса»ники каби креатив пенальти, фақат...

  24.07.2020 05:20
  0
  108
«Барса»ники каби креатив пенальти, фақат...

«Реал»нинг чемпионлик ўйинида Серхио Рамос ва Карим Бензема пенальти тепиш борасида креатив иш тутишди, бироқ ҳакам голни инобатга олмади.
Аслида «Вильярреал» дарвозасига пенальти белгилангач, ҳамма Серхио Рамоснинг навбатдаги голини кўришга шайланди. Бироқ у «нуқта» томон югуриб бориб, зарба йўллаш ўрнига тўпга шунчаки, тегиниб қўйди ва зарбани Карим Бензема амалга оширди. Фақат шуниси борки, франциялик ҳужумчи Рамос тўпга тегинишидан олдинроқ ҳаракатга тушгани учун ҳакам голни бекор қилди. Такрорий зарбани эса Бенземанинг ўзи берди - креативсиз, муҳими, самарали.

Учрашувдан кейин Globo журналисти Виктор Канедо бироз бошқача реакция билдирди: «Ха-ха-ха, мадридликлар Лионель Месси ва Луис Суарес ишини такрорлашга уринишди». Ҳа, «Барселона» вакиллари 2016 йили пенальтидан шундай фойдаланишганди. «Барса» вакилларининг тан олишларича, Месси ўша лаҳзада марҳум Йохан Кройфф ғоясидан кўчирма олган экан. Хуллас, «Сельта»га қарши баҳсда Месси ва Суарес ижросидаги ўзгача пенальти тепиш самара берганди.

Фанатлар эса «Твиттер»да Бензема ва Рамос пенальтисини бошқа ҳолатга қиёслашмоқда. 2005 йили АПЛ доирасидан ўрин олган «Арсенал» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги баҳсда «канонирлар» ҳужум тандеми (Робер Пирес|Тьерри Анри) пенальтини шу тариқа амалга оширишганди. Яъни Пирес тўпга тегиниб ўтган, Анри эса шунчаки, «нотўғри» югурган... Чунки «Сити» ҳимоячилари барчасини вақтида фаҳмлаб, тўпни тепиб юборишган. Буюк стоп-кадр!


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz