Қайднома

Қидирув

«Арсенал» Гендузини йўқотишдан чўчимоқда

«Арсенал» Гендузини йўқотишдан чўчимоқда

  27.07.2020 00:20
  0
  282
«Арсенал» Гендузини йўқотишдан чўчимоқда

The Sun нашрининг маълум қилишича, «Арсенал» Маттео Гендузи билан шартномани узайтиришни ўйламоқда. Клубдагилар гранд жамоалар 21 ёшли французни арзон нархда олиб кетиши мумкинлигидан хавотирда.
Шу боис, «канонирлар» футболчининг маошини ошириб, унинг шартномасидаги товон пули миқдорини ҳам кўпайтиришмоқчи. Ваҳоланки, Гендузининг жамоа бош мураббийи билан муносабати яхши эмас. Гендузининг «Арсенал» билан амалдаги келишуви 2022 йилнинг ёзигача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, Маттео ўйинлардан бирида ўзини ёмон тутгани учун «Арсенал» устози Микель Артета уни машғулотларга қўймаётганди.
Маълумот учун, Франциянинг TF1 телеканали хабарига кўра, 21 ёшли хавбэк билан «Барселона», «Атлетико», «Интер» ва «ПСЖ» шартнома имзолашни истамоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz