Қайднома

Қидирув

Яхшибоевда ҳаммаси яхши, қолганларда эса...

Яхшибоевда ҳаммаси яхши, қолганларда эса...

  28.07.2020 01:21
  0
  433
Яхшибоевда ҳаммаси яхши, қолганларда эса...

Натижалар асосан салбий... Жанубий Корея «К»-лигаси 13-тури Рустам Ашурматов («Кванжу») учун омадсиз келди. Биринчидан, унинг жамоаси ўз майдонида «Сувон Самсунг»га 0:1 ҳисобида ютқазди. Иккинчидан, ҳамюртимиз асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда иккинчи марта сариқ карточка олиб, майдондан эртароқ чиқиб кетди. Ашурматов дастлабки «сариқ»ни 10-дақиқада олганди. Таркибида Жамшид Искандеров тўп сураётган «Сеонгнам Ильва Чунма» ушбу турда «Ганг­вон» билан муроса кўчасини танлади - 0:0. Ҳамюртимиз бу сафар иккинчи бўлим бошида майдонга тушди. «Тэгу» - «Пусан И~Парк» - 3:0. Меҳмон жамоа вакили Достон Турсунов бу учрашувда майдонга тушгани йўқ. «Сеул» ҳам сафарда айнан 0:3 ҳисобида ютқазди. «Чонбук Моторс» майдонидаги омадсиз баҳсда жамоа ярим ҳимоячиси Икром Алибоев 56-дақиқача тўп сурди.

Ж.Корея иккинчи дивизионидаги ҳамюртимиз Олег Зотеев 12-турда «Чоннам Драгонс»нинг ўз майдонида «Кённам»га қарши кечган ўйини (1:1)да 42-дақиқага қадар ҳаракатланди.

Рашидов ассистент, фақат... Аввалги ҳафта Қатар Юлдузлар лигасига ҳам ниҳоят, қайта старт берилди. Жумладан, ҳамюртимиз Сардор Рашидовнинг клуби - «Қатар СК» ўз майдонида «Ал-Райян»га 1:2 ҳисобида ютқазди. Айтиш ўринли, ҳисоб мезбон жамоа томонидан 10 дақиқада очилди ва голга айнан ўзбекистонлик вингер ассистентлик қилди. Бироқ кейинчалик «Ал-Райян» ташаббусни қўлга олиб, ғалабани ўз томонига оғдирди. Рашидов илк ўйинда 88 дақиқа тўп сурди.

«Шахтёр» учун ҳам «дубль». Жасур Яхшибоевнинг ишлари аъло! «Энергетик-БГУ»дан «Шахтёр» сафига кўчиб ўтган ҳамюртимиз Беларусь чемпионати 19-турида «Смолевичи» дарвозасига 10 дақиқа (61 ва 70) оралиғида 2та гол уриб, 4:0 ҳисобидаги ғалабага катта ҳисса қўшди. Шу билан «Шахтёр» турнир жадвалидаги пеш­қадамлик мавқеини ушлаб турибди. «Энергетик»да ёлғизланиб қолган Шаҳбоз Умаров эса, «талабалар» билан навбатдаги мағлубиятни тан олди. Жамоа ўз майдонида «Торпедо-БелАЗ»га 1:4 ҳисобида ютқазган баҳсда ҳам­юртимиз тўлиқ вақт майдонда бўлди.

«Қуруқ» финиш. «Ростов» Россия чемпионатини ўз майдонидаги мағлубият билан якунлади. Валерий Карпин шогирдлари охирги турда чемпион - «Зенит»га бас келолмадилар - 1:2. Жамоа тўпурари Элдор Шомуродов гарчи 90 дақиқа давомида ҳаракатланган бўлсада, голлари ҳисоби (11та)ни оширолмади. «Спартак»ка ўтиши кутилаётган Остон Ўрунов эса «Уфа»нинг «Арсенал»­га қарши уй учрашуви (0:0)да қатнашмади...

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz