Қайднома

Қидирув

Карим Бензема мухлислар саволларига жавоб берди ва...

Карим Бензема мухлислар саволларига жавоб берди ва...

  31.07.2020 00:41
  0
  315
Карим Бензема мухлислар саволларига жавоб берди ва...

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема ўзининг YouTube каналида мухлисларнинг бир қанча саволларига жавоб берди.

 Сиз билан бирга ўйнаган энг яхши футболчи ким?

— Бунга жавоб бериш қийин. Криштиану, Кака, Рауль билан бирга ўйнаганман, ҳозир эса Рамос. Аниқ биттасини танлай олмайман.

Карим Бенземанинг «Эль-Класико»лардаги топ-5 голини томоша қилинг (видео)

 Майдондаги позициянгиз қандай.

— Ҳеч қачон ўзим учун аниқ бир позиция белгилашга ҳаракат қилмайман. Мен футболчиман ва дунёнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга ҳаракат қиламан.

 «Олтин тўп»ни қўлга киритиш ҳақида ўйлайсизми?

— Албатта, болалигимдан бери. Бироқ бу — мени ҳар куни ақлдан оздирадиган нарса эмас.

— Нимадан кўпроқ афсусланасиз ва нимадан ғурурланасиз?

— Ҳеч нарсадан афсусланмайман. «Реал»даги ғалабаларим билан эса фахрланаман.

— Сиз ёқтирган ўн бир нафар ўйинчи?

— «Реал» таркиби.

— Сиз учун дунёнинг кейинги уч нафар энг яхши ўйинчилари ким?

— Билмадим, чунки футбол жуда тез ривожланмоқда. Сиз бутун мавсум давомида яхши бўлишингиз ва жамоангиз билан унвонларни ютишингиз керак. Битта ўйинда учта гол уриш сизни дунё юлдузига айлантирмайди.

 Чемпионлар Лигасининг тўртта совринини Жаҳон Чемпионатининг  битта кубогига алмашасизми?

— Йўқ, ҳеч қачон.

— Сиз дуч келган энг яхши ҳимоячи?

— Рамос ва Варан, мен ҳар бир машғулотда уларга қарши ўйнайман.

— Ким билан ўйнашни хоҳлаган бўлардингиз?

— Бу осон. Роналдо ва Зидан.

— Сизнингча, дунёнинг энг яхши 5 нафар дриблингчиси ким?

— Неймар. Рўйхат тугади.

Маълумот учун, Карим Бензема 2009 йилдан бери «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келади. Бунгача у «Лион» сафида тўп сурган. 32 ёшли франциялик футболчи «қироллик клуби» билан шу вақтгача 19 соврин, хусусан 3 марта Испания чемпионлигини ва 4 марта Чемпионлар Лигаси бош совринини қўлга киритган.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz