Қайднома

Қидирув

«Барселона» Виллианга 3 йиллик шартнома таклиф қилди

«Барселона» Виллианга 3 йиллик шартнома таклиф қилди

  31.07.2020 15:12
  0
  133
«Барселона» Виллианга 3 йиллик шартнома таклиф қилди

Sky Sports тарқатган хабарда айтилишича, «Челси», «Барселона» ва «Интер Майами» клублари Виллианга шартнома имзолашни таклиф қилишди. Испания ва АҚШ жамоалари 31 ёшли бразилиялик билан мос равишда 3 ва 3,5 йиллик битим тузиш ниятидалар.

Маълумотларга кўра, футболчи Англия кубоги финали доирасидаги «Арсенал»га қарши баҳсдан сўнг бир тўхтамга келишини айтган.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» устози Фрэнк Лэмпард Виллианни клубда сақлаб қолмоқчи.

Жорий мавсум бразилиялик вингер 36 та ўйинда қатнашиб, 9 тадан гол ва самарали узатма муаллифига айланди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz