Қайднома

Қидирув

Рафаэль ВАРАН: «Зидан йўқни бор қиладиган мураббий»

Рафаэль ВАРАН: «Зидан йўқни бор қиладиган мураббий»

  01.08.2020 11:00
  0
  138
Рафаэль ВАРАН: «Зидан йўқни бор қиладиган мураббий»

27 ёшли Рафаэль Варан самарадор фаолия­ти билан алоҳида мақтанишга ҳақли. Диққат қилинг, франциялик ҳимоячи шу кунга қадар «Реал» билан нақ 16та соврин ютишга улгурди. Рафанинг ҳисобида яна Франция миллий жамоаси либосида қўлга киритилган жаҳон чемпионати олтин медали ҳам бор. Франциянинг Le Parisien нашри мухбири яқинда Испания Ла Лигасида 3-марта чемпионлик нашидасини сурган ҳимоячини суҳбатга чорлади. Варан эса интервью давомида «Реал»ни Примеро тахтига қайтарган Зайниддин Зиданни чин даҳо сифатида мақтади.

Ла Лига якуни

- Ғолиблик нашидасини суриш ҳар доим ёқимли, ғалаба айниқса, ҳозирги мураккаб шароитда янада тотлироқ лаззат бағишлайди. Бу сафарги чемпионликнинг энг муҳим жиҳати шуки, рестартдан 2 ҳафтача аввал ҳам Ла Лиганинг қайта тикланиши шубҳа остида эди. Муҳими, жамоамиз қисқа вақт ичида мавжуд шароитларга мослашди. Ана шу мослашувчанлик жуда қўл келиб, асосий рақибдан олдинга ўтиб олдик.

Энг мустаҳкам ҳимоя чизиғи

- Чинакам мудофаа қўрғони шакллантирганимиздан мамнунмиз, албатта. Чамаси 10 йилдан буён ёнма-ён тўп сураётганимиз самараси ўлароқ, майдонда автоматик даражада ҳаракатланадиган ҳолатга етдик. Айниқса, Рамосни эътироф этишим керак. Биз бир-биримизни сўзсиз тушунамиз ва ўзимизни энг яхши ҳимоячилар сифатида ҳис қиламиз.

«Манчестер Сити»га қарши учрашув

- Аввало, ўз салоҳиятимизга ишонамиз. Гап «Мадрид» ҳақида кетганида, ҳар қандай натижа кутиш мумкин - доимо умид бор. Ҳаттоки, ҳозирги мураккаб вазиятда ҳам. Албатта, бизни олдинда ўта оғир жанг кутиб турганини билиб турибмиз. Аммо «қаймоқранг» либосни кийиб майдонга тушганимизда, масъулиятни тўлиқ ҳис этамиз: мухлислар олдида қарздор эканлигимизни унутмаймиз.

Зайниддин Зидан феномени

- Мураббийимиз футболчилар билан мулоқот пайти ҳамиша ўзига хос савия ва самимийликни намойиш этади. Бу тақдир инъоми ёки унинг алоҳида ноёб фазилати. Биз - ўйинчилар учун Зидан улкан илҳом манбаи ҳисобланади. Бинобарин, у йўқни бор қилишга қодир. Фикрини жамоага синг­дириш учун кўп гапириши ҳам шарт эмас - ғайриоддий хотиржамлиги билан барчамизга катта ишонч бағишлайди.

Карим Бензема улуши

- Бенземанинг нималарга қодир эканлигини билганимга анча бўлди. Уни шундай бахтиёр ҳолда кўриш жуда мароқли. Карим айни пайт фао­лиятидаги энг ёрқин ўйинларини кўрсатмоқда. Боз устига, анчайин мураккаб позицияда тўп сурган ҳолда! Энг муҳими, Карим олдинги чизиқнинг чин етакчисига айланди. Уни фақат олқишлаб, чапак чалишим мумкин. Бошқа гап йўқ.

Ўз хизматига камтарона

ёндашув

- Йўқ, натижалар билан ўралашиб қолишни ёқтирмайман, қўлга киритилган совринларни томоша қилишга ҳам чопмайман. Мусобақа бошланган пайт эса, фақат ғалаба ҳақида ўйлайман. Ҳисоб-китобни фаолиятимиз ниҳоясида қилганимиз маъ­қул. Мана, яна чемпионликка эришдик, лекин машғулотлардан қайтаётганимизда, мухлисларимиз олдинда ЕЧЛ кутаётганлигини эслатиб туришади.

Европа чемпионати

- Тўғриси, ҳозирча қитъа чемпио­нати ҳақида бамайлихотир ўйлаб кўрганим йўқ. Чунки бу масалада ноаниқликлар жуда кўп: турнир стартига қадар бутун бир мавсум турибди. Албатта, миллий жамоа билан қитъа чемпионатида ғолиб чиқсак, ажойиб иш бўлади. Бироқ мусобақа вақтигача клуб футболидаги  фаолиятимга эътибор қаратишим лозим. Терма жамоада қайта учрашиш эса жуда ёқимли, 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz