Қайднома

Қидирув

Пеп Гвардиола учун энг кучли "рақиб" бу Юрген Клоппдир...

Пеп Гвардиола учун энг кучли "рақиб" бу Юрген Клоппдир...

  01.08.2020 10:42
  0
  205
Пеп Гвардиола учун энг кучли

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолияти мобайнидаги энг қийин рақиб номини айтди«Фаолиятим мобайнида мен дуч келган энг қийин рақиб — бу «Ливерпуль», ҳозирги ва ўтган йилдагиси. Сени жамоанг тўпни назорат қилиб турган вақтда улар бўш ҳудуд топа олади ва бу бошқа жамоалардан ажралиб туради. Улар жуда тез ортга қайтади, стратегия томондан жуда кучли. Бу жамоа ўйинчилари жуда катта кучга эга. Клопп — мени ҳаммадан кўпроқ ўйлантирадиган рақиб.

Ҳар доим «Реал»ни энг қийин рақиб деб атаганман. Жозе Моуриньо, Пеллегрини ва уларнинг бошқа мураббийларига қарши ўйнаш менинг кучли мураббий бўлиб етишишимга ёрдам берган.

Агар ҳозирда энг қийин рақиб ҳақида сўрасангиз, у ҳолда «Ливерпуль»ни айтаман. Англиядаги илк йилларимда «Ливерпуль» ҳозиргидан кучсизроқ, «Реал» эса кучлироқ эди. Энди ҳозирги «Ливерпуль» — мураббийлик фаолиятимда дуч келган энг қийин рақиб», — дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, Премьер Лига 2019/20 йилги мавсумида «Ливерпуль» 99 очко тўплаб чемпионликни қўлга киритди. «Манчестер Сити» 81 очко билан иккинчи бўлди.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz