Қайднома

Қидирув

Баҳонами ёки асосли даъво?

Баҳонами ёки асосли даъво?

  01.08.2020 12:05
  0
  413
Баҳонами ёки асосли даъво?

«Депортиво» мавсум натижасини тан олмаяпти. Хўш, нега? Испания Сегундасида охирги тур баҳслари ҳам якунланди. Одатда финиш маррасида барча учрашувлар бир вақтда бошланади, бироқ бу сафар 1таси тушиб қолди. Чунончи, «Фуэнлабрада» клуби «Депортиво»га қарши ўйин арафасида бир неча футболчида коронавирус белгилари аниқланганини маълум қилди. Лига раҳбарияти эса учрашувни қолдиришдан ўзга чора тополмади, ваҳоланки, бу вақт­да футболчилар майдонга тушиш тадоригини кўришаётганди...

Тур доирасидаги бошқа ўйинлар белгиланган вақтда ўтказилди. Энди «Фуэнлабрада» ва «Депортиво» рақибларнинг натижалари ва турнир жадвалидаги якуний ҳолатларини билади. Дейлик, 6-ўриндаги «Эльче» Примеро йўлланмаси тақдирига ойдинлик киритадиган «плей-офф» бос­қичида ўйнаши керак. Агар «Фуэнлабрада» қолдирилган баҳсда «Депор»ни енгса, унинг ўрнини эгаллайди. Галисия клуби эса 18-поғонадаги «Понферрадина»дан 3 очко орқада қолмоқда, аммо ўзаро ўйинлардаги натижаси паст. Хуллас, «Депор» ҳар қандай ҳолатда ҳам Сегунда билан хайрлашади.

«Фуэнлабрада» охирги тур арафасида бир неча футболчида коронавирус аниқланганини форс-мажор ҳолати сифатида баҳолади. Испания футболи раҳбарияти шунга мувофиқ, 1та учрашувни қолдирди ва 42-тур доирасидаги бошқа ўйинларнинг вақтида ўтказилганига оддий изоҳ берди: «Мусобақа бутунлигини сақлаб қолишни хоҳладик».

Лекин «Депортиво» чемпионат якунини тан олмоқчи эмас. Галисияликлар бу борада алоҳида баёнот беришга ҳам улгуришди. Маълум бўлишича, коронавирус ҳақидаги гаплар ўйин бошланишига ярим соат қолган паллада тарқалган. Клуб шунда дарҳол Лига раҳбарияти билан боғланиб, 1та учрашувнинг қолдирилиши бутун турнир ҳалоллигини шубҳа остида қолдиришини таъкидлаган ва барча учрашувларни кейинга суришни оптимал қарор сифатида келтирган. Айтганча, бир йил олдин Сегундада шундай йўл тутилганди (Хосе Антонио Рейес вафот этганида). Энди жамоа мавсум якунини ҳеч қанақасига тан олмаяпти, жумладан, лигадан тушиб кетгани ҳам: «Ўйинимиз қолдирилган вақтда рўй берган воқеалар биз учун аҳамиятсиз ва якуний натижани аниқлашда ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Ахир тенглик ва рақобат принциплари бузилмоқда».

«Депортиво» жорий асрда натижа бобида асосан орқага кетмоқда. 1999-2004 йиллар оралиғида Примеро турнир жадвалида бирор марта кучли учликдан тушмаган жамоа ке­йинчалик ўртамиёна иштирокчилар сафини тўлдирди, Сегундага қулади. Тўғри, галисияликлар орада элитага қайтиб, кетма-кет 4 мавсум Ла Лигада ўйнашди. 2017|2018 йиллар мавсумида эса кучлилар сафини тарк этган «Депор» ўтган йили яна қайтиши мумкин эди, аммо «плей-офф» босқичида омади юришмади. Энди эса Сегундага ҳам сиғмай қолди...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz