Қайднома

Қидирув

«Реал» – жаҳоннинг энг қиммат футбол клуби

«Реал» – жаҳоннинг энг қиммат футбол клуби

  01.08.2020 16:16
  0
  255
«Реал» – жаҳоннинг энг қиммат футбол клуби

Forbes журнали жаҳоннинг энг қимматбаҳо спорт клублари рейтингини тузди.

Футбол клублари орасида биринчи ўринни Мадриднинг «Реал» жамоаси эгаллади. «Бланкос» 4,24 млрд. долларга баҳоланди. Умумий рейтингда эса «қаймоқранглилар»га 6-ўрин насиб қилди.

Дунёнинг энг қимматбаҳо иккинчи футбол клуби – «Барселона». Каталония жамоасининг баҳоси 4,02 млрд. доллар эканлиги кўрсатилган. Миллионлар ўйини вакиллари орасида кучли учликка «Манчестер Юнайтед» якун ясади. «МЮ»нинг нархи - 3,81 млрд. доллар.

Дунёнинг энг қимматбаҳо спорт клублари рейтингининг кучли ўнлиги қуйидагича кўриниш олди:

1. «Даллас Ковбойз» (Америка футболи) – 5,5 млрд. доллар;

2. «Нью-Йорк Янкиз» (бейсбол) – 5 млрд.;

3. «Нью-Йорк Никс» (баскетбол) – 4,6 млрд.;

4. «Лос-Анжелес Лейкерс» (баскетбол) – 4,4 млрд.;

5. «Голден Стэйт Уорриорз» (баскетбол) – 4,3 млрд.;

6. «Реал» Мадрид (футбол) – 4,24 млрд.;

7. «Нью-Ингленд Пэтриотс» (Америка футболи) – 4,1 млрд.;

8. «Барселона» (футбол) – 4,02 млрд.;

9. «Нью-Йорк Жайентс» (Америка футболи) – 3,9 млрд.;

10. «Манчестер Юнайтед» (футбол) – 3,81 млрд.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz